BMB PFC
Оқ йулбарслар - олға!
BMB Professional Futzal Club 2021 йилнинг январ ойида ташкил этилган.
BMB PFC 2021 йил Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси футзал бўйича биринчи лига мусобақалари иштирокини бошлади ва чемпион бўлиб, Олий лига йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Олий лигасининг 2022-2023 йил мавсумида 31 та ғалаба ва 1 та дурранг натижа билан Ўзбекистон Чемпиони унвонига сазовор бўлди. Ўзбекистон Кубоги мусобақасида барча учрашувларни ғалаба билан якунлаб, Ўзбекистон Кубок эгасига айланди.
Футзал бўйича 2022/2023 йилги Ўзбекистон Суперкубогида Кубок эгасига айланди.
Ушбу футзал клуби тижорат учун эмас балки ижтимоий соҳани ривожлантириш, спортга бўлган қизиқишни янада кенгайтиришга қаратилган ташкилотдир. Футзал клубини ташкил этиш орқали Ўзбекистонда футбол соҳасини ривожлантириш вазифасини ўз зиммасига олди.
Ҳозирда республикадаги хорижий легионерлари мавжуд ягона жамоа бўлиб, унинг рўйхатига 6 нафар бразилиялик футзалчи ва бош мураббий ёрдамчиси киритилган.



BMB PFC нинг Футзал бўйича Олий лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Чемпионати 9-тур учрашувлари ТАҚВИМИ
8-9 март 2024. "Юнусобод" спорт мажмуаси
8 март (Жума) | |||
---|---|---|---|
11:00 | Nasaf | 0:0 | Oil Star |
14:30 | BMB PFC | 0:0 | Metallurg |
16:30 | OKMK | 0:0 | Jizzax-Kenteks |
18:30 | Lokomotiv | 0:0 | Paxtakor |
9 март (Шанба) | |||
11:00 | Dinamo | 0:0 | Bunyodkor |
13:00 | BMB PFC | 0:0 | Oil Star |
15:00 | Nasaf | 0:0 | Metallurg |
17:00 | Maksam-Chirchiq | 0:0 | Navbahor |
Bekzod mamatkulov
THE PRESIDENT OF BMB PROFESSIONAL FUTZAL CLUB

Сўнгги 6 йил ичида иқтисодиётимизда кўплаб ўзгаришлар юз берди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан хусусий секторга кенг йўл очиб берилди.
Биз спортни яхши кўрамиз ва бугунги асосий вазифаларимиздан бири футбол ва мини-футболни ривожлантиришдир. Бизнинг футзалимиз Осиё ва дунёда ўз ўрнини эгаллайди. Лекин бу етарли эмас. Шу сабабли биз Бразилиядан чет эллик футболчиларни жалб қилдик, улар билан биз ёшларимизнинг маҳоратини ва спортга бўлган қизиқишини янада оширмоқчимиз.
Бизнинг мақсадларимиз жиддий. Бизда 5 йиллик стратегия мавжуд. Биз нафақат BMB PFC негизида, балки бутун мамлакатимиз бўйлаб мини-футболни ривожлантиришни олдимизга биринчи мақсад қилиб белгилаб қўйганмиз.
team
жамоа

nodir
elibayev
head coach
Ravshan Elibaev
number 1
Mashrab Adilov
Shaxzod Sadiev
Akbar Usmonov
Dilmurod Shavkatov
Davron Choriev
Oliveira de Jesus Souza Hebberth
Abbos Elmurodov
number 12
Joao Florensio da Silva
Muzaffar Axadjonov
Doniyor Tohirov
Henrique Soarez de Souza Paulo
Asad Fozilov
number 30
Lucas Oguido Nakazato
Vitor Manoel Da Silva
Alex Dias da Silva
BMB PFC Президенти Бекзод Маматқулов Ўзбекистонда футзални ривожланишига ўз ҳиссасини қўшаётгани, бўлажак Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ишларидаги фаоллиги, дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири Хосе Венансио Лопесни таклиф этишда кўрсатган ёрдами учун «Ўзбек футболи жонкуяри» унвони билан тақдирланди.
Қувонарлиси, 2022-2023 йил мавсумида футзал бўйича Олий лига чемпионлиги, кубоги ва суперкубоги ғолиблигига эришган ВМВ PFC жамоаси бош мураббийи Нодир Элибаев «Футзал бўйича йилнинг энг яхши мураббийи» номинацияси ғолиби деб топилди. BMB PFC жамоаси аъзоси – хужумчи Музаффар Аҳаджонов Олий лиганинг «Энг яхши футзалчиси» сифатида эътироф этилди.
ВМВ Holding компанияси жамоаси ушбу юксак мукофот BMB Professional Futzal Club ва умуман, ҳақиқий спорт фидойиси ва жонкуяри бўлган Бекзод Маматқулов ва ВМВ PFC жамоаси бош мураббийи Нодир Элибаевни бу юксак эътироф билан табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятида янада юксак марра ва чўққиларни забт этишга, футзал бўйича олий лига ўйинларининг нуфузи ва савиясини ҳамда халқаро мавқеини янада оширишга хизмат қилади, деб ҳисоблайди.
BMB HOLDING компанияси 2021 йилда “Суғдиёна” футбол клуби, 2022 йилда “Локомотив” футбол клуби, 2023 йилда эса Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатининг расмий ҳомийси ҳисобланади. Холдингнинг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалари нафақат миллий футболни янада юксалтириш, балки мамлакатимиз ёшларни интеллектуал ривожланишига, хусусан улар орасида шахмат спорт турини оммалаштиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.
BMB HOLDING компанияси Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда иқтидорли ёш шахматчилар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Умида Омоновага ҳамда шахмат бўйича жаҳон чемпиони Ҳумоюн Бекмуродовга бош ҳомийсига айланиб, уларнинг шахмат оламида энг юқори поғоналарни забт этишлари учун барча шарт-шароитларни яратмоқда.
Шу билан бирга, Профессионал боксчи, 2019 йилги Жаҳон чемпионати совриндори, 2018 йилги Осиё ўйинлари олтин медали соҳиби ҳамда 2019-2021 йиллар Осиё чемпиони Бобо-Усмон Батуров BMB Za’faron бренд-амбассадори ҳисобланади.