Мафтункор она табиатимизда учрайдиган кўплаб турлар ноёблиги, энг асосийси, шифобахш хусусиятларга эга эканлиги билан алоҳида қийматга эга. Мазкур доривор ўсимлик ва гиёҳларнинг инсон саломатлиги учун фойдалари мутафаккир олим, файласуф, улуғ аждодимиз Абу Али Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарида тилга олинган.
 
Айнан шу ҳудудда, 2019 йилда доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш мақсадида BMB SHIFO шўъба корхонаси ташкил этилган.