Чой етиштиришни ривожлантириш
илмий-ишлаб чиқариш маркази
BMB HOLDING
Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси
Тошкент шаҳри
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Чой ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган юқори сифатли чой ва чой маҳсулотлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 490-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой компаниялари томонидан таъсис этилган. Марказнинг асосий йўналишлари республиканинг иқлим шароитларидан келиб чиқиб, чой етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш, чой плантацияларини ва уни саноат йўли билан қайта ишлаш ва қадоқлашнинг замонавий линияларини жорий қилиш, чой сифатини белгиловчи замонавий лаборатория ташкил этиш каби вазифалардан иборат.
Марказ томонидан ўтган даврлар мобайнида Хитой давлатидан 2 минг тонна юқори сифатли чой маҳсулоти импорт қилиниб, марказ чой қадоқлаш фабрикасида қадоқланиб, ички бозорга йўналтирилган.