Chiqish

Компания 2017 йил 4 апрелда ташкил топган бўлиб, бугунги кунга келиб унинг хизматларидан 1000 дан ортиқ хорижий компаниялар фойдаланиб келмоқда.

Компаниянинг асосий фаолият йўналишлари инвестициявий лойиҳалар учун консалтинг хизматларини кўрсатиш, халқаро бизнес ва савдо алоқаларини ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва замонавий агросаноат кластерларини яратишга асосланган. Ўтган қисқа давр мобайнида компания иқтисодиётнинг турли жабҳаларига дадил кириб борди ҳамда жамиятлар ва корхоналар таъсис этди. Жумладан:

– қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратишга қаратилган, мамлакатимизда тадбиркорлар иқтисодий муносабатларида тенденцияга айланиб бораётган агросаноат интеграциясининг замонавий тадбиркорлик вакили – кластерлар фаолияти соҳасида (озиқ-овқат, мева-сабзавот ва доривор ўсимликлар кластерлари – BMB AGRO, BMB SHIFO, BMB AGROKLASTER, BMB OPERA ZAFFERANO Ўзбекистон – Италия ҚК;

– етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бирламчи ва чуқур қайта ишлаш хамда логистика хизматларини кўрсатиш корхоналари ташкил этиш (BMB AGRO PLUS, BMB NRC AGROLOGISTICS Ўзбекистон –Россия ҚК);

– экспорт ва импорт соҳасида (BMB IMPEX);

– туризм йўналишида (меҳмонхона ва ресторанлар тармоғи BMB GLOBAL SAYOHAT, BMB HOTEL TASHKENT, BMB HOTEL JIZZAX, BMB RESTAURANT TASHKENT, BMB RESTAURANT JIZZAX);

– транспорт ва логистика объектларини қуриш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш (BMB HIGH-TECH);

– Давлатимизнинг Раҳбари бошчилигида Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳатларда холдингнинг ўрни ва ролини муносиб равишда кўрсатиш, халқ билан мулоқот ва жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш, жамиятда объектив ахборот тарқатиш муҳитини шакллантириш, мамлакатимиз халқаро имиджини ва бизнес ҳамкорлигини юксалтириш, миллий ОАВ лари ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган холис материаллар салмоғи, сифати ва кўламини кенгайтириш, ваниҳоят жаҳон тажрибасида унумли фойдаланилаётган медиа-конвергенция жараёнларини тараққий эттириш мақсадида компания таркибида BMB MEDIA MARKAZ таъсис этилди;

– cоғлиқни сақлаш ва соғломлаштириш фаолияти (Боёвут ва Навоий соғломлаштириш марказлари);

– спортни ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор ижтимоий ва иқтисодий лойиҳалар (BMB Professional Futsal Club)ни ни татбиқ этиб боряпти.

Шунингдек, 1,5 миллиард АҚШ долларига тенг қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.

Компания таркибида бугунги кунда 30 та йўналишда корхона бўлиб, шундан 5 таси қўшма корхона, қолгани эса шўъба корхоналар ҳисобланади.

Бугунги кунда компаниялар тизими кенгайгани бошқарув ҳуқуқий шаклини ўзгартиришни тақозо этмоқда. Дунё бозорларига шахдам кириб, тан олинаётган ушбу компаниянинг таркибидаги ташкилотлар сони 30 тага етиб, кўлами сезиларли даражада кенгайди. Компания келажакда нафақат шўъба ва қўшма корхоналар активлари, балки активлари таркибига бошқа корхоналарнинг акциялари назорат пакетлари кирадиган акциядорлик жамияти тузишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Шу боис мазкур компания ўз таркибидаги ташкилотларни жамлаб, олдига қўйилган улкан вазифаларни амалга ошириш мақсадида холдинг шаклида фаолиятга бел боғлади.

Шу мақсадда BMB Trade Group компанияси номи BMB HOLDING номига ўзгартирилди. BMB HOLDING таркибига кирувчи шўъба ва қўшма корхоналар фаолият тури кенгайиши ва ўзгартиришлар киритилгани натижасида уларнинг номлари  ва фаолият турлари ўзгартирилди. Бошқарув-ҳуқуқий шаклини ўзгартирган холдинг эндиликда жаҳон стандартларига муносиб равишда фаолият кўрсатаётган халқаро молиявий институтлар, банклар, йирик хорижий компаниялар билан кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ўз қамровини кенгайтириш имконига ҳам эга бўлади.

Ребрендингдан мақсад — Ўзбекистонда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар самарасини жаҳонга янада кенгроқ кўрсатишга муносиб ҳисса қўшиш, транспарентлик (очиқлик) сиёсатини амалга ошириб, мамлакат брендини Европа ва дунёнинг бошқа давлатларига тизимли равишда намойиш қилиш, фаолияти орқали мамлакатнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, юртимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали иқтисодиётга муносиб улуш қўшишдир.

Асосий йўналишлар

Холдинг тизими қишлоқ хўжалиги соҳасида (озиқ-овқат, мева-сабзавот ва доривор ўсимликлар кластерларини яратиш), туризм йўналишида (меҳмонхона ва ресторанлар тармоғи), транспорт ва логистика объектларини қуриш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, девелоперлик фаолияти, шунингдек, мамлакатимизда спортни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган бир қатор ижтимоий ва иқтисодий лойиҳаларни амалга оширадиган компаниялардан иборат.

Компаниямиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда халқ ва давлат олдидаги масъулиятни ҳис қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб келмоқда

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўлида компаниянинг шўъба корхоналари ташкил этилди. Улардан бири – Жиззах вилояти Арнасой туманидаги 1200 гектардан ортиқ майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи BMB Agro корхонасидир.

Бундан ташқари, Жиззах вилоятининг Бахмал туманида доривор ўсимликларни етиштириш, дори воситалари ва эфир мойларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган BMB Shifo шўъба корхонаси ушбу тармоққа жалб этилган.

Компаниямизнинг BMB Impex шўба корхонаси мева-сабзавот ва бошқа махсулотларни мунтазам экспорт ва импорт қилишга ихтисослашган.

Ҳар бир бизнес ҳамкор биз учун муҳим. Биз нафақат шериклар, балки бизнесда ишончли ёрдамчи бўлишга интиламиз. Шу сабабли, кўплаб мижозларимиз компаниямиз билан кўп йиллар давомида ҳамкорлик қилмоқда.

Ташкилот ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида амалга ошириб келади. Шунингдек, 5 йил давомида компания раҳбарияти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 та фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 6 та фармони ва 1 та баённомаси ўрнатилган тартибда киритилган бўлиб, муваффақиятли кўриб чиқилган.

Холдинг таркибий бўлинмалари

Холдинг тизимида 30 та корхона, улардан 5 таси қўшма корхона (ҚК) ва 25 та шўъба корхона фаолият олиб боради.

BMB Holding таркибидаги
шўъба корхоналар

Қўшма корхоналар