BMB
za'faron

Табиий заъфарон

У “Қизил олтин” номи билан танилган – султонлар ва қаҳрамонлар зираворидир. Хушбўй ва бой рангга эга зиравор қадим замонлардан то бугунги кунгача дунёда ўта қадрланиб келади.

Заъфарон ўсимлигининг ватани Кичик Осиё ва Эрон ҳисобланади. Бугунги кунда Эрон, Испания, Франция, Италия, Ҳиндистон, Туркияда, шунингдек BMB Holding компанияси томонидан Ўзбекистонда етиштириб келинмоқда.

Заъфароннинг қадри унинг устунчаларидадир. Айниқса, қуритилган ҳолда унинг жозибадор ҳиди атрофдагиларни ўзига жалб этади

Заъфароннинг тиббиётда қўлланилиши

Заъфарон кўплаб дори маҳсулотларининг асосий таркибий қисми бўлиб, тиббиётда кенг қўлланилади. Заъфароннинг шифобахш хусусиятлари ошқозон фаолияти, иштаҳа йўқлиги ва жигар касалликларини даволашда самарали восита сифатида тавсия этилади. Заъфарон қўшилган дори воситалари тана ҳолатини яхшилайди ва нафас йўлларига ижобий таъсир кўрсатади.

Заъфарон ўсимлиги ўз таркибида кўплаб фойдали элементларни мужассам этган. Жумладан: B,C,A ва PP витаминлари ҳамда цинк, кальций, магний, натрий, фтор, калий ва эфир мойлари каби минералларга бой ҳисобланади.

Кўплаб мамлакатларда халқ табобати ва биологик фаол қўшимчаларни (БАД) ишлаб чиқаришда заъфарондан кенг фойдаланиб келинади.

Жумладан:

  • овқат ҳазм қилиш тракти фаолиятини яхшилаш;
  • танани турли хил токсинлардан тозалаш;
  • шлакларни чиқариш;
  • спазм ва оғриқларни йўқотиш;
  • асаб тизимини тинчлантириш;
  • тана ҳолатини яхшилаш;
  • тананинг таянч-ҳаракат тизимини мустаҳкамлаш;
  • гематопоетик тизим ишини нормаллаштириш;
  • организмда ривожланиши мумкин бўлган патоген флораларни йўқотиш;
  • иммунитетни мустаҳкамлашда заъфарондан кенг фойдаланилади.

Заъфароннинг овқат тайёрлашда қўлланилиши

Ошпазлар заъфаронни кўп қиррали фазилатлари учун жуда қадрлайдилар. У райҳон (базилик) , кекик (тимьян) ва бибария (розмарин)  билан яхши уйғунлашади, аммо улардан устун қўйилади. Шу билан бирга, заъфарон таомларда кўплаб зираворлар тўпламлари ўрнини якка ўзи босади. Заъфарон таомларга хушбўй ҳид, бой таъм, озгина аччиқлик ва асал мазасини беради.

Пазандалар асосан уни балиқ, гўшт, мева-сабзавотлар билан бирга тайёрлашади. Устунчалари ёрдамида эса ширинлик, ичимлик, шўрва, нон, соус ва маринадларни бойитадилар.

Буюртма бериш

Сиз заъфаронни Тошкент шаҳри ва бутун Ўзбекистон бўйлаб арзон ва қулай нархларда харид қилишингиз мумкин.

Маҳсулот сифат сертификатига эга.

Улгуржи ва чакана савдо.

Республикамизнинг барча ҳудудларига етказиб бериш ҳизмати

Тўловни буюртмани олганингиздан кейин амалга оширинг

Доимий мижозларимиз учун бонус ва чегирмалар мавжуд

Буюртмангиз эҳтиёткорлик билан қадоқланган қутида етказиб берилади

BMB Za'faron

Юлдузлар танлови

15.01.2024
06.01.2024
24.11.2023
11.11.2023
11.11.2023
31.10.2023
30.10.2023
27.10.2023
27.10.2023
27.10.2023
24.10.2023
24.10.2023

BMB Za’faron маҳсулоти USDA Organic (АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган экологик сертификат)сертификатига эга бўлди

BMB Zaʻfaron бренди остида етиштирилаётган заъфарон маҳсулотинининг экспорт ҳажмини ошириш ва унинг географиясини кенгайтириш мақсадида Control Union Certifications (Нидерландия) ташкилоти билан ҳамкорликдаги Euro Cert компанияси ёрдамида USDA organic сертификатини олиш бўйича ишлар якунига етди.

Ўзбек заъфарони шахмат бўйича жаҳон чемпионлари эътиборида!

Хабарингиз бор, Самарқанд шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича VI жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) томонидан 2017 йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақанинг бу галги баҳсларида 52 мамлакатдан 338 нафар, жумладан, юртимиздан 33 нафар шахматчи иштирок этди. Қатнашчилар орасида дунё рейтингида юқори ўринларда бораётган Магнус Карлсен, Ян Александрович, Фабиано Каруана, Нодирбек Абдусатторов, Левон Аронян каби етакчи шахмат юлдузлари, чемпионлар борлиги VI жаҳон чемпионати нуфузи баландлигидан далолат беради.

Ўзбек заъфарони нуфузли иқтисодий форум доирасидаги кўргазмада намойиш этилди

Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 23-24 ноябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турибди.

Ўзбекистон-Италия: ҳамкорликнинг янги истиқболлари муҳокама қилинди

Хабар берилганидек, Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла мамлакатимизга қилган расмий ташрифи доирасида Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Италия ҳамкорлигининг ёрқин тимсолига айланган заъфарон кўргазмасида иштирок этди.

Ўзбекистон-Италия ҳамкорлиги: Италия Президенти заъфарон кўргазмасида

Жорий йилнинг 9-11 ноябрь кунлари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Ижтимоий тармоқларимиз

Янгиликларимиздан ҳабардор бўлинг

Боғланиш учун маълумот

BMB Za’faron Республикамиз бўйлаб ҳарид қилиш мумкин

Қорақлапоғистон Республикаси – Сабиров Расберген Бекбергенович ЯТТ
📍 Нукус шаҳри, Х.Абдамбетов кўчаси
📲 +998 97 505 78 50

Бухоро вилояти – «GOLDEN BOOKS DILSHODBEK» МЧЖ
📍 Бухоро шаҳри, Муҳаммад Иқбол кўчаси
📲+998 94 547 39 33

Қашқадарё вилояти –» JABBOR NORQULOVICH» МЧЖ
📍 Қарши шахри, Хонабод кўчаси, Орзу бозори, 9 дўкон
📲 +998 99 413 16 13

Навоий вилояти – «WARRANTY FARM» МЧЖ дорихонаси
📍 Навоий шаҳри, Қуччи МФЙ, 19-уй.
📲 +998 77 012 00 03

Сурхондарё вилояти – «Alpomish» дорихонаси
📍 Термиз шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 26-уй
📲+998 76 223 6779

Фарғона вилояти – «АСЛ ХУРМО БАРАКА» МЧЖ
📍 Фарғона, Мустақиллик кўчаси, 37б-уй
📲 +998 91 128 25 15

Андижон вилояти – «AZIMUTSTROY» МЧЖ
📍 Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси, 49-уй
📲 +998 88 338 20 50

Жиззах вилояти – «AKROM FARM» МЧЖ

📍Жиззах шаҳар, А.Навоий кўчаси, Кўп тармоқли шифохона, Пиоквит аптекаси
📲 +998 90 516 31 34

Наманган вилояти – «SADOQAT VODIY SAVDO» МЧЖ
📍 Наманган шаҳри, Ғалаба кўчаси 68-уй.
Садоқат савдо мажмуаси
📲 +998 93 499 77 88

Самарқанд вилояти – «Шарипова Машхура» ЯТТ
📍 Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси. 17-уй, Макон мажмуаси
📲 +998 91 530 30 57

Тошкент вилояти – «Ibrohim Rahmat»
📍 Тошкент вилояти, Зангиота туман, Эркин кўчаси, 2а-уй.
📲 +998 97 590 95 46

Хоразм вилояти – Kordon xumo дорихонаси
📍 Хива шаҳри, Урганч кўчаси, 107-уй
📲 +998 97 450 01 87

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани – «SHAMS» МЧЖ
📲 +998 998813540

Тошкент шаҳри, Шайҳонтохур тумани – «СЕДАНАЧИ МУХТОР» дорихонаси
📲 +998 99 780 8888

Тошкент шаҳри, «DUTY FREE» Тошкент Халқаро Аэропорти
📲 +998 99 138 19 94

© 2023 All rights reserved

BMB Trade Group компаниясининг йўналишларидан бири олий сифатли Заъфаронни етиштириш ва қайта ишлаш, жумладан, Заъфаронни экиш, етиштириш, йиғиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш, шунингдек, эфир мойи ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Компанияда замонавий италян ускуналари ва маҳсулот сифатини аниқлаш бўйича илмий-инновацион лаборатория мавжуд.

2020 йилда Жиззах вилояти Бахмал туманида BMB OPERA ZAFERANO Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган. Қўшма корхонанинг таъсисчилари: BMB Shifo шўба корхонаси ва Италиянинг ORERA SRLкомпанияси.

Жиззах вилояти Бахмал туманидан заъфарон етиштириш ва ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш учун 400 гектар ер майдони ажратилган.

_1

Орадан бир йил ўтиб, Жиззах вилояти Бахмал туманида BMB Shifo ва Avas-Engeneering шўъба корхоналари янги BMB AVAS ZAFARON Ўзбек-Тожик қўшма корхонасини ташкил этди.

Лойиҳани амалга ошириш учун Тожикистондан 50 гектар ер ажратилган бўлиб, у ерда экиш, ўстириш ва экспорт қилишгача бўлган барча босқич ва жараёнлар BMB Trade Group мутахассислари томонидан тўлиқ назорат қилинади.

Ассалому алайкум!

Илтимос, қуйидаги формани тўлиқ ва аниқ тўлдириб юборинг. Мутахассисларимиз Сиз билан тез орада боғланадилар.