BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
30.10.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING РАҲБАРИЯТИНИНГ ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИГА ИШЧИ ТАШРИФИ ЯКУНЛАНДИ

30.10.2025 / Без рубрики

БУЮК БРИТАНИЯНИНГ ЕТАКЧИ ТАШКИЛОТ ВА КОМПАНИЯЛАРИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН B2B ФОРМАТИДА УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

29.10.2025 / Без рубрики

БРИТАНИЯ ИШБИЛАРМОНЛИК ДОИРАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА БИЗНЕС-ФОРУМ БЎЛИБ ЎТДИ

29.10.2025 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОННИНГ БУЮК БРИТАНИЯДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

27.10.2025 / Без рубрики

МАДРИДДА БИР ҚАТОР МУҲИМ УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

08.04.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАДБИРКОРЛИК ҚИЁФАСИНИНГ ЁРҚИН ТИМСОЛИ

Бугун 8 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг ташкил этилганлигининг 8 йиллиги муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди. Саккиз йил олдин Ўзбекистон тарихида янги давр бошланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигидаги ислоҳотлар тўлқини нафақат сиёсий ва ижтимоий соҳаларни қамраб олди, балки хусусий тадбиркорликни жамият таянчига айлантирди.

Фикрда – қатъият, амалда – ютуқ

2017 йилда асос солинган BMB HOLDING бугунги кунда нафақат маҳаллий, балки халқаро бозорда ҳам ўз сўзини айтган, улкан лойиҳалари билан ишонч қозонган, юртимиздаги йирик хусусий ташкилотлардан бирига айланди. Холдинг таркибидаги 31 корхонада 6 500 нафар доимий, 80 000 нафар мавсумий ишчи меҳнат қилмоқда – бу эса нафақат иқтисодиёт, балки ижтимоий барқарорликни таъминлашда ҳам муҳим омилдир.

Холдингнинг агробизнес, девелопмент, туризм, спорт ва юқори технологиялар соҳасидаги лойиҳалари умумий қиймати 1,5 млрд доллардан ортиқ бўлиб, улар Ўзбекистоннинг иқтисодий харитасида янги саноат ва экспорт нуқталарини яратиб келмоқда.

Лойиҳалар ортида – одамлар, салоҳият ва масъулият

BMB HOLDING нафақат бизнес тузилма, балки ижтимоий масъулиятни ҳис этувчи фаол ташкилотдир. Қишлоқ ҳудудларида иш ўринлари яратиш, инфратузилмаларни яхшилаш, олис ҳудудларда йўл ва электр тармоқларини қуриш каби ишлар орқали у «ижтимоий тадбиркорлик» тушунчасини амалда намоён этмоқда.

Соғломлаштириш мажмуалари, талабаларга стипендиялар, спортни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оғир касалликларга чалинган инсонларга кўмак бериш – буларнинг барчаси компаниянинг инсон манфаатини биринчи ўринга қўйишини кўрсатади.

Булар нафақат иқтисодий ютуқ, балки «Янги Ўзбекистон» брендининг дунёга чиқиши, маҳаллий маҳсулотлар халқаро бозорларда ўз ўрнига эга бўлаётганининг далилидир.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring