BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
29.10.2025 / Без рубрики

БРИТАНИЯ ИШБИЛАРМОНЛИК ДОИРАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА БИЗНЕС-ФОРУМ БЎЛИБ ЎТДИ

29.10.2025 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОННИНГ БУЮК БРИТАНИЯДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

27.10.2025 / Без рубрики

МАДРИДДА БИР ҚАТОР МУҲИМ УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

26.10.2025 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСПАНИЯДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

25.10.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ABAC HOLLAND КОМПАНИЯСИ ЎРТАСИДА САМАРАЛИ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

22.04.2025 / Kompaniyadagi yangiliklar

АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Шу кунларда BMB AGRO PLUS корхонасининг иссиқхоналарида замонавий агротехнологиялар ёрдамида соғлом ва сифатли кўчатлар етиштирилмоқда. Бу жараён нафақат юқори ҳосилдорликка эришиш, балки деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш каби муҳим мақсадларни ҳам қамраб олган.

Мазкур иссиқхоналарда маҳаллий тупроқ, иқлим шароитига мослашган, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, экспортбоп маҳсулот берадиган навлар танлаб олиниб, махсус парвариш қилинмоқда. Илмий ёндашув ва инновацион технологиялар натижасида олинган кўчатлар белгиланган режага мувофиқ, ўз вақтида далаларга экиш учун фермер хўжаликларига топширилаётир. Бу эса, ўз навбатида, экинларнинг бир текис униб чиқиши, юқори ҳосилдорликка эришиш ва якуний маҳсулот сифатини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Қолаверса, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, ер унумдорлигини оширишнинг илмий асосланган усулларини қўллаш, органик деҳқончиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги иш ўринлари яратиш орқали қишлоқ аҳолисининг бандлигини таъминлаш, фермер хўжаликларига амалий маслаҳатлар бериш ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини оширишга кўмаклашиш ҳам шулар жумласидандир.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring