BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
10.01.2026 / Без рубрики

BMB AGRO КОРХОНАСИ FSSC 22000 ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТИГА ЭГА БЎЛДИ

09.01.2026 / Без рубрики

BMB-NRC AGROLOGISTICS ФАОЛИЯТИДА ЗАМОНАВИЙ ЛАБОРАТОРИЯ УСКУНАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

09.01.2026 / Без рубрики

БУЮК БРИТАНИЯНИНГ VANNIN HEALTHCARE КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

29.12.2025 / Без рубрики

АРНАСОЙНИНГ ШЎРХОК ЕРЛАРИДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШДА BMB AGRO ТАЖРИБАСИ

25.12.2025 / Без рубрики

STALOGISTIC КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

25.04.2025 / Без рубрики

ЎМОН СУЛТОНЛИГИНИНГ ИШБИЛАРМОН ДОИРА ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 25 апрель куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Бош директорининг халқаро муносабатлар, инвестициялар ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда Ўмон Султонлигининг ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида меҳмонларга Ҳолдинг фаолиятининг қамрови, хусусан, заъфарон етиштириш, озиқ-овқат саноати, хизмат кўрсатиш соҳаси, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш, ижтимоий аҳамиятга эга инфратузилма объектларини барпо этиш каби йўналишларда муваффақиятли амалга оширилаётган ҳамда истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида, Ўмон ишбилармон доиралари вакиллари BMB HOLDING томонидан етиштирилаётган табиий ва юқори сифатли заъфарон маҳсулотларига қизиқиш билдирдилар. Ушбу маҳсулотларни келгусида Ўмон Султонлиги бозорига экспорт қилиш имкониятлари юзасидан музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, музокаралар чоғида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш, жумладан, мева-сабзавот ва қуритилган маҳсулотларни етказиб бериш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Ўмон Султонлиги фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш доирасида сайёҳлик хизматларини кўрсатиш ҳамда инфратузилмавий лойиҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олишга келишиб олинди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring