Жорий йилнинг 21 май куни BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олег Мальгинов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот аввалида томонлар бугунги кунда ўзаро манфаатли ҳамкорлик давом этаётгани ва турли соҳалардаги истиқболли лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини қайд этиб ўтишди. Қолаверса Россия Федерациясига чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳамда бошқа йўналишларда ҳам инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама марказида бўлди.
Бу борада, айниқса, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ташкил этилган «BMB-NRC Agrologistics» Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасининг фаолияти ва мазкур мажмуани янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Шунингдек, лойиҳанинг иккинчи ва учинчи босқичларини молиялаштиришга доир чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Учрашув якунида янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро экспорт-импорт операциялари ҳажмини янада кўпайтириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.