BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
07.10.2025 / Без рубрики

ГЕРМАНИЯ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

30.09.2025 / Без рубрики

ВMB HOLDING ФРАНЦИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА

30.09.2025 / Без рубрики

УМИДА ОМОНОВА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРИ БЎЛДИ!

29.09.2025 / Без рубрики

ЧЕХИЯНИНГ “JUTA” КОМПАНИЯСИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

24.09.2025 / Без рубрики

BMB AGRO PLUS ЗАМОНАВИЙ “ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА“ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН УЙҒУН РИВОЖЛАНМОҚДА

21.07.2025 / Rubrikasiz

BMB HOLDING Қозоғистондаги сафари якунланди

2025 йил 18–21 июль кунлари BMB HOLDING тижорат директори Мансур Мусаев бошчилигидаги делегация Қозоғистон Республикасида хизмат сафари билан бўлиб, бир қатор амалий учрашув ва музокаралар ўтказди.

Астана шаҳрида Қозоғистоннинг йирик чакана савдо тармоқлари — “Small”, “Anvar” ва “Magnum” раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилди. Суҳбатлар чоғида BMB HOLDING томонидан агрокластерларда етиштирилаётган ва қайта ишланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қозоғистон бозорига экспорт қилиш, савдо тармоқлари орқали истеъмолчиларга етказиб бериш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, делегация Астана улгуржи бозорларининг инфратузилмаси ва логистика ечимлари билан яқиндан танишди.

Сафар доирасида Туркистон вилоятининг Чимкент ва Сариоғоч шаҳарларидаги “Алып” ва “Жибек Жоли” бозорлари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди. Музокаралар чоғида ушбу бозорларда ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига юқори қизиқиш мавжудлиги таъкидланди ва товарларни етказиб бериш ҳамда сотиш масалалари бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, Чимкент шаҳридаги йирик тадбиркор, “Marakand Plaza” ва “Афсона” каби ресторанлар ва меҳмонхоналар эгаси Абдухалил Ахмедов билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар шаҳар ҳудудида заъфарон ва заъфаронли маҳсулотларни жойлаштириш ва тарқатиш юзасидан келишувга эришишди.

Ушбу ташриф BMB HOLDING томонидан минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, экспорт географиясини кенгайтириш ва Қозоғистон билан барқарор савдо муносабатларини шакллантиришга қаратилган изчил ва амалий саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлди.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring