Жорий йилнинг 11 август куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Сардорбек Розукулов ва Россиянинг Атлант компанияси раҳбари Мойра Садиева ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар аввалида М.Садиева икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида экспорт қилинган музлатилган мева-сабзавот маҳсулотларининг Россия бозорларида катта талабга эга бўлаётгани ва уларнинг сифати юқорилигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида, С.Розукулов BMB HOLDING корҳоналарида маҳсулотларни музлатиш ва қайта ишлаш йўналишида жорий этилган замонавий технологиялар юзасидан атрофлича маълумот бериб ўтди.
Мулоқот якунида, томонлар йўлга қўйилган ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида бошқа чуқур қайта ишланган маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришдилар.
BMB HOLDING Ахборот хизмати