Жорий йилнинг 27 август куни Латвиянинг Elbi компанияси кузатув кенгаши аъзоси Юрий Нецветаев ҳамда BMB HOLDING тижорат директори Мансур Мусаев билан ўтказилган учрашувда, икки компания ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим келишувга эришилди.
Elbi компанияси 1992 йилда Латвияда ташкил этилган ва мамлакатдаги асосий мева ва сабзавотларнинг импортчиларидан бири ҳисобланади.
Учрашув давомида, икки томон иқтисодий ва савдо соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Латвияга янада кенгайтириб экспорт қилиш бўйича амалий музокаралар олиб борди. Музокаралар натижасида, Холдинг ва Elbi компанияси ўртасида Латвияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича янги қадамлар белгиланди.
Ҳар икки томон музокаралардан сўнг, ўзининг иқтисодий муносабатларини янада ривожлантириш, шунингдек, минтақавий бозорлардаги салоҳиятини ошириш имкониятларини кенгайтиришга келишиб олишди.
Ушбу келишув, нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича янги босқични бошлаб, балки Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
BMB HOLDING Ахборот хизмати