Жорий йилнинг 10 сентябрь куни BMB HOLDING асосчиси Бекзод Маматқулов ҳамда ТОО RNR Group компанияси раҳбари Булат Бакауов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар аввалида ҳар икки тадбиркорлик субъектларининг асосий фаолият йўналишлари, улар томондан амалга оширилаётган халқаро инвестициявий лойиҳалар, ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт салоҳияти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Мулоқот давомида томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари доирасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.
Хусусан, Ҳолдинг тизимидаги ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли чуқур қайта ишланган ҳамда музлатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қозоғистон бозорларига экспорт қилиш, шу билан бирга Қозоғистон Республикасидан мамлакатимизга талабгор маҳсулотларни импорт қилиш билан боғлиқ бўлган бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган амалий чораларни ишлаб чиқиш борасида ўзаро келишувга эришдилар.
BMB HOLDING Ахборот хизмати