Жорий йилнинг 16 сентябрь куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Сардорбек Розукулов ҳамда Россиянинг “Агросоюз” компанияси таъсисчиси Александр Ежелев, “ЗК Благо” компанияси таъсисчиси Ирина Ермакович ва “Рубикон” компанияси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Алексей Мишагинлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар аввалида хорижлик меҳмонларга BMB HOLDING асосий фаолият йўналишлари, амалга оширилаётган халқаро инвестициявий лойиҳалар, ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт салоҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шу билан бирга, Ҳолдинг тизимидаги ташкилотлар томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия Федерацияси бозорларига экспорт қилиш имкониятлари, ҳамда Россияда ишлаб чиқарилаётган ўсимлик ёғларини импорт қилиш истиқболлари билан боғлиқ бўлган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув якунида мазкур ҳамкорликни йўлга қўйилиши, халқаро савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги йўналишларда қўшма ташаббусларни амалга оширишга хизмат қилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.
BMB HOLDING Ахборот хизмати