BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
17.09.2025 / Без рубрики

ВЕНГРИЯНИНГ МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУҲТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

17.09.2025 / Без рубрики

РОССИЯНИНГ ҚАТОР КОМПАНИЯЛАРИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

16.09.2025 / Без рубрики

ДАЛАЛАРДА ҲОСИЛ ТЕРИМИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАГА КИРДИ

15.09.2025 / Без рубрики

Президент Бўстонлиқ туманида туризм салоҳияти билан танишди

12.09.2025 / Без рубрики

Австрия давлатига экспорт учун музлатилган малина тайёрланмоқда

17.09.2025 / Без рубрики

УМИДА ОМОНОВА — ХАЛҚАРО ШАХМАТ ГРОССМЕЙСТЕРИ!

BMB HOLDING бренд-амбассадори, иқтидорли шахматчи Умида Омонова Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “FIDE Women Grand Swiss 2025” халқаро турнирида аёллар ўртасида халқаро гроссмейстер (WGM) унвонининг сўнгги талабини ҳам муваффақиятли бажарди.

Бу ютуқ нафақат Умиданинг шахсий ғалабаси, балки бутун ўзбек шахмат мактаби ва спорт жамоатчилиги учун навбатдаги юқори марра ҳисобланади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, спортчи қизларимизнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга давлат ва тадбиркорлик субъектлари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Умида каби иқтидор эгаларига яратилган шароитлар Ўзбекистонда спорт соҳасидаги ислоҳотларнинг самарасидир.

BMB HOLDING жамоаси Умида Омоновани эришган ютуғи билан самимий қутлаган ҳолда, келгуси фаолиятида ғалабали юришлари давомий бўлишини тилайди.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring