Жорий йилнинг 13 октябрь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Сардорбек Розукулов ҳамда Natars Food NY (АҚШ) компанияси таъсисчиси Борис Зеоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар аввалида С.Розукулов меҳмонларга BMB HOLDING’нинг асосий фаолият йўналишлари, амалга оширилаётган халқаро инвестициявий лойиҳалар, ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт салоҳияти ҳамда шоурумда тақдим этилган маҳсулотлар ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.
Шу билан бирга, Б.Зеоров ўзи раҳбарлик қилаётган компаниянинг чакана савдо, импорт ва логистика йўналишидаги фаолияти ҳамда иқтисодий имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Учрашув давомида BMB HOLDING’нинг АҚШ бозорларига турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш истиқболлари, логистика ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатда, Жаноб Борис Зеоров Ҳолдинг тизимида фаолият юритиб келаётган корхоналарнинг чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига катта қизиқиш билдириб, келгусида мазкур йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари ҳақида ўзининг таклифларини билдириб ўтди. Бўлиб ўтган музокаралар сўнгида ҳамкорлик доирасида бозорларда юқори талабга эга бўлган ва чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш юзасидан келгуси режалар белгилаб олинди.
BMB HOLDING Ахборот хизмати