Европа давлатларига амалга оширилаётган ишчи ташриф доирасида жорий йилнинг 26 октябрь куни BMB HOLDING Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Саудия Арабистонининг Al Taawoun FC футбол клуби президенти Сауд Алрашуди Мадрид (Испания) шаҳрида учрашув ўтказдилар.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Саудия Арабистони спорт ва бизнес йўналишларидаги янги ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Шу куннинг ўзида, қатор мамлакатлар, жумладан Испания, Англия, Бирлашган Араб Амирликларида муваффақиятли фаолият олиб бораётган CARTA MARINA ресторанлар тармоғи раҳбари жаноб Тони билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистонда етиштирилган миллий заъфарон ҳамда чуқур қайта ишланган мева-сабзавотларни ушбу ресторанлар тармоғига етказиб бериш масаласини атрофлича муҳокама қилиб, маълум бир келишувларга эришдилар.
Шундан сўнг Испанияга қилинган ташриф ўз кунига етиб, BMB HOLDING делегацияси Лиссабонга (Португалия) йўл олди.