Жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи доирасида Шароф Рашидов туманидаги “Агромарказ” қишлоқ хўжалиги корхоналари мажмуаси фаолияти билан яқиндан танишди.
Янги ташкил этилган “Агромарказ” фаолияти ҳудудда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган бўлиб, жойларда фермер ва деҳқонларга комплекс хизматларни кўрсатади.
“Агромарказ”га ташриф давомида давлатимиз раҳбарига BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Ҳолдинг таркибидаги корхоналар томонидан уруғчилик ва кўчатчиликдан бошлаб, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшимча қиймат занжирини яратиш ҳамда тайёр маҳсулотларни экспорт қилишгача ташкил этилган тўлиқ тизим бўйича батафсил маълумот берди.
Президент ташриф доирасида “Агромарказ” фаолиятини янада кенгайтириш, мижозлар учун хизматлар турини кўпайтириш ва қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат яратиш бўйича бир қатор тавсияларини берди.