BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
07.10.2025 / Без рубрики

ГЕРМАНИЯ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

30.09.2025 / Без рубрики

ВMB HOLDING ФРАНЦИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА

30.09.2025 / Без рубрики

УМИДА ОМОНОВА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРИ БЎЛДИ!

29.09.2025 / Без рубрики

ЧЕХИЯНИНГ “JUTA” КОМПАНИЯСИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

24.09.2025 / Без рубрики

BMB AGRO PLUS ЗАМОНАВИЙ “ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА“ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН УЙҒУН РИВОЖЛАНМОҚДА

08.08.2025 / Без рубрики

ЭКСПОРТНИ РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЗАМОНАВИЙ ИМКОНИЯТЛАР

Хабарингиз бор, шу йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда соҳа олдида турган муҳим вазифалар, уларнинг амалий ижроси, масъуллар ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги мезонлари белгилаб олинди.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда сўнгги уч йил ичида соҳада амалга оширилган ишлар таҳлилига тўхталар экан, 100 минг тонна маҳсулот сақлаш, 70 минг тонна қуритиш, 46 минг тонна саралаш ва қадоқлаш қувватларини ўз ичига олган инфратузилмалар ташкил этилгани ҳам алоҳида таъкидланди.

Президентимиз масъулларга керак бўлса, ишни бу борада тадбиркорлардан ўрганиш, улар билан яқин алоқада бўлиб, тажриба алмашиш кераклигини таъкидлади. Масалан, аввал 1 килограмм олча 30 центга ҳам сотилмаган бўлса, бу йил илғор экспортчиларимиз томонидан 9 минг тонна “шок” усулида музлатилган олча 26 миллион долларга экспорт қилингани, ҳатто ички бозорда етишмаган олчани импорт қилиб, қайта реэкспорт қилиш ҳолатлари ҳам кузатилгани қайд этилди.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини рақобатбардош ва экспортбоп тармоққа айлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, янги инфратузилмалар ташкил этилмоқда.

Жумладан, ўз фаолиятини мутасадди давлат идоралари билан хамкорликда шундай илғор ва самарали амалиётлар асосида ташкил этган экспорт корхоналари қаторида BMB HOLDING ҳам етарли тажриба тўплаб келмоқда. Мисол тариқасида Жиззах вилоятида барпо этилган BMB-NRC AGROLOGISTICS қўшма корхонаси мамлакат агросаноатидаги муҳим лойиҳалардан бири сифатида намоён бўлмоқда.

Мазкур мажмуа BMB HOLDING ташаббуси ва россиялик ҳамкорлар иштирокида йўлга қўйилган бўлиб, унинг фаолияти асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва ташқи бозорларга етказиб беришни марказлашган ҳолда ташкил қилишга қаратилган.

Шуни таъкидлаш лозимки, Шароф Рашидов тумани ҳудудида жойлашган агрологистика мажмуасига 57,7 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилган. Мажмуа йилига 810 минг тонна маҳсулотни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, бу жараёнга тозалаш, ўлчамга кўра саралаш, қадоқлаш ва музлатиш каби технологик босқичлар киритилган.

Бундан ташқари экспортчи тадбиркорлар учун қишлоқ хужалиги маҳсулотларини сақлаш инфратузилмаси ҳам юқори даражада ташкил этилган. Яъни, мажмуада бир пайтни ўзида 10 минг тонна маҳсулотни қулай ҳароратда сақлаш имкониятига эга музлатгичлар мавжуд. Бу эса, айниқса, мавсумий маҳсулотларни узоқ муддат сифатини сақлаган ҳолда бозорга чиқариш имконини яратади.

Корхонада ҳар куни 450 тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қайта ишланади. Саралаш, калибрлаш ва қадоқлашга киритиладиган асосий маҳсулотлар қаторида пиёз, карам, сабзи, қовун, тарвуз, гилос, олма ва бошқа кўплаб мева-сабзавотлар мавжуд.

Бу маҳсулотлар нафақат ички бозор, балки Европа ва Осиёнинг турли давлатларига экспорт қилиниши учун ҳам тайёрланади.

Мажмуада ишлаб чиқилган яна бир муҳим ёндашув – “Ягона дарча” тамойили асосида хизмат кўрсатиш. Яъни, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар учун божхона расмийлаштируви, фитосанитар текширувлар, банк амалиётлари ва бошқа зарур жараёнлар тўғридан-тўғри шу ернинг ўзида амалга оширилади.

Ўз навбатида бу тадбиркорлар учун вақт ва ресурсларни тежайди, ҳужжатлаштириш жараёнларини соддалаштиради ва экспорт жараёнини жадаллаштиради.

Корхонада жаҳоннинг етакчи давлатларидан – Германия, АҚШ, Хитой ва Россиядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган. Ушбу жиҳозлар орқали маҳсулотларнинг сифат назорати, уларни тозалаш, қадоқлаш каби жараёнлар автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

Шунингдек, мажмуада фитосанитар лабораториялар ҳам фаолият кўрсатади. Уларда тайёрланган сертификатлар халқаро миқёсда – 200 га яқин мамлакат томонидан тан олинади. Яратилган имкониятлар маҳсулотларни экспорт қилишда юзага келиши мумкин бўлган бюрократик тўсиқларни камайтиради.

Мажмуа фақат ишлаб чиқариш эмас, балки иқтисодий ижтимоий барқарорликни таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда. Корхонада доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилган, тадбиркорлар учун эса офислар, меҳмонхона ва ошхона хизматлари йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспортга чиқариш бўйича тўлиқ қиймат занжири шакллантирилган. Бу нафақат маҳаллий хомашёни қийматли маҳсулотга айлантириш, балки янги бозорларга чиқиш имкониятини ҳам кенгайтиради.

BMB HOLDING тизимидаги BMB-NRC AGROLOGISTICS қўшма корхонаси Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида экспорт ва технологик қайта ишлаш соҳаларининг муҳим пойдеворига айланмоқда. Мажмуа орқали юртимизда етиштирилган маҳсулотлар халқаро стандартларга жавоб берадиган ҳолда дунё бозорларига тез ва самарали етказилади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring