Жорий йилнинг 17 февраль куни BMB HOLDING Бош офисида Австрия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси тижорат маслаҳатчиси Рудольф Лукавски билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзаро савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш йўлида
Ўзбекистон ва Австрия ишбилармонлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар сўнгги йилларда жадал ривожланиб бормоқда. Мазкур учрашувда ҳам мавжуд ҳамкорлик алоқалари таҳлил қилиниб, товар айланмасини янада ошириш борасида аниқ таклифлар илгари сурилди.
Ҳолдинг маҳсулотларининг Австрияга экспорт ҳажми ошиши кутилмоқда
Қолаверса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг, жумладан, чуқур қайта ишланган озиқ-овқат ҳамда заъфаронли маҳсулотларни Австрияга экспорт қилиш масаласи алоҳида муҳокама қилинди. Мазкур йўналишда ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш, бозор талабларига мос маҳсулот ишлаб чиқариш ва сифат стандартларини юқори даражага олиб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди.
Шунингдек, Австрия компаниялари ва ташкилотларини Ўзбекистондаги истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳақида хабардор қилиш, бизнес шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.