BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
27.10.2025 / Без рубрики

МАДРИДДА БИР ҚАТОР МУҲИМ УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

26.10.2025 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСПАНИЯДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

25.10.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ABAC HOLLAND КОМПАНИЯСИ ЎРТАСИДА САМАРАЛИ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

24.10.2025 / Voqealar

ФРАНЦИЯНИНГ НУФУЗЛИ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛДИ

24.10.2025 / Voqealar

BMB HOLDING BUSINESS FRANCE АГЕНТЛИГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТДИ

27.06.2025 / Voqealar

Матбуот куни муносабати билан BMB HOLDING медиа ходимларини тақдирлади

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан BMB HOLDING Кузатув Kенгаши раиси Бекзод Маматқулов медиа соҳасида самарали меҳнат қилаётган бир қатор ходимларни табриклади.

Тадбирда Ҳолдинг Ахборот хизмати, BMB Media Markazi, Ўзбекистон Футзал федерацияси ҳамда BMB футзал клуби ахборот хизматлари ходимлари иштирок этди. Уларга самимий миннатдорлик ва байрам табриклари изҳор этилди.

Бекзод Маматқулов мамлакатимизда сўнгги йилларда сўз эркинлигини таъминлаш ва бунда журналистиканинг ўрни ва масъулияти ошиб бораётганлиги ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, BMB HOLDING учун ахборот ва медиа фаолияти нафақат корпоратив имиж, маркетинг ва сотувларга таъсир кўрсатувчи омил сифатида кўрилади. Холдинг жамоаси ахборот сиёсатида шаффофлик, холислик ва тезкорлик тамойилларига амал қилган ҳолда, жамоатчилик учун ахборот етказишга интилмоқда.

💬 Мазкур байрамда Футзал федерацияси ахборот хизматини қутлаш учун махсус меҳмон – Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Италиянинг «Рома» клуби футболчиси Элдор Шомуродовнинг ташрифи тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади. У ўз нутқида спорт ва ахборот соҳаси ўртасидаги узвий боғлиқликни таъкидлаб, медиа жамоаларнинг муҳим вазифасини эътироф этди.
Тадбир якунида ахборот хизматлари ходимларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўз навбатида Холдинг матбуот котиби Б.Камилов тақдирланганлар номидан Б.Маматқуловга ахборот соҳасига бўлган эътибор ва эътироф учун миннатдорчилик билдирди ҳамда барча ходимлар буни авалло юксак масъулият сифатида қабул қилишларини таъкидлади.

Умуман олганда байрам самимий муҳитда ва илиқ табриклар билан ўтди.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring