BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
16.04.2026 / Без рубрики

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

15.04.2026 / Без рубрики

ҚИРҒИЗИСТОН ВА ПОЛЬША ИШБИЛАРМОНЛАРИ БИЛАН ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

13.04.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING БРЕНД-АМБАССАДОРИ ШАХМАТ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕР!

07.04.2026 / Без рубрики

ЛАТВИЯНИНГ EUROIMPEX КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

06.04.2026 / Без рубрики

КОРЕЯНИНГ SAVE INC. КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

24.03.2026 / Без рубрики

ПОЙТАХТИМИЗДА ИТАЛИЯ-МАРКАЗИЙ ОСИЁ-ОЗАРБАЙЖОН АГРОБИЗНЕС ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 23-24 март кунлари Тошкент шаҳрида Италия, Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари вакиллари иштирокида “Барқарор агроэкотизимлар учун инновация, регенератив қишлоқ хўжалиги ва рақамлаштириш” мавзусида халқаро агробизнес форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалиги вазирликлари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур форум қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, инновацион технологиялар ва замонавий агроечимларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.

Тадбирда Италия, Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатларидан ташриф буюрган етакчи эксперт ва инвесторлар, шунингдек, йирик компания ва ишбилармон доиралар вакиллари билан бир қаторда BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳам иштирок этди.

Халқаро мавқега эга бўлган ушбу тадбир доирасида Италия Республикаси Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат суверенитети ва ўрмон хўжалиги вазири Франческо Лоллобриджидага Холдинг вакиллари томонидан BMB Za’faron маҳсулотлари стенди тақдимоти ўтказилди. Ўз навбатида, жаноб Лоллобрижида мазкур лойиҳа ва маҳсулотлар рақобатбардошлигига юқори баҳо бериб, унинг сифат ва экспорт салоҳиятини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, форумда тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш, тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда амалий ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилашга қаратилган B2B музокаралар ҳам ташкил этилди.

Хусусан, BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов қишлоқ хўжалиги учун суғориш технологияларини ишлаб чиқарувчи Италиянинг OCMIS йирик саноат компанияси раҳбари Андреа Бертеллини билан B2B форматда музокаралар ўтказди. Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар ҳамда Холдинг вакиллари ноябрь ойида Италияда бўлиб ўтадиган халқаро кўргазмада иштирок этиш учун таклиф этилди.

Умуман олганда бўлиб ўтган агробизнес форуми иштирокчи давлатлар ўртасида янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда илғор тажрибалар билан алмашиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring