2025 йил 10 июль куни BMB HOLDING бош офисида муҳим халқаро учрашув бўлиб ўтди. Унда BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Сардор Розукулов, BMB Impex директори Нурбек Ғуломов ҳамда “Hanra Steel Industry Korea” компанияси директори жаноб Кан Юнманг иштирок этди.
Учрашув чоғида заъфарон ва заъфаронли маҳсулотларни Ўзбекистондаги меҳмонхоналарга етказиб бериш ҳамда Корея Республикасига экспорт қилиш бўйича амалий музокаралар олиб борилди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик юзасидан келишувга эришиб, расмий кенг қамровли шартнома имзолашди.
Мазкур шартнома BMB HOLDINGнинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга хизмат қилиш баробарида, Ўзбекистонда етиштирилаётган заъфарон маҳсулотларининг янги халқаро бозор — Корея Республикасига илк бор кириб бориши билан аҳамиятлидир. Бу эса миллий агросаноат маҳсулотларига бўлган ишонч ва қизиқишнинг янада ортиб бораётганидан далолат беради.
BMB HOLDINGнинг ушбу лойиҳаси нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш соҳасида янги босқични бошлаб, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашда ўз муносиб ҳиссасини қўшади.
BMB HOLDING Ахборот хизмати