BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
27.10.2025 / Без рубрики

МАДРИДДА БИР ҚАТОР МУҲИМ УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

26.10.2025 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСПАНИЯДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

25.10.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ABAC HOLLAND КОМПАНИЯСИ ЎРТАСИДА САМАРАЛИ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

24.10.2025 / Voqealar

ФРАНЦИЯНИНГ НУФУЗЛИ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛДИ

24.10.2025 / Voqealar

BMB HOLDING BUSINESS FRANCE АГЕНТЛИГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТДИ

16.07.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ва Бошқирдистон савдо вазирлиги ўртасида амалий музокаралар бўлиб ўтди

2025 йил 15 июль куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Сардорбек Розукулов бошчилигидаги делегацияси Бошқирдистон Республикасига ишчи ташрифни амалга оширди.

Ташриф дастурига кўра, Холдинг делегацияси ва Бошқирдистон Савдо ва хизматлар вазири Азат Аскаров ҳамда 10 та энг йирик ишбилармон доиралари вакиллари билан амалий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув бошида А.Аскаров Бошқирдистоннинг худудий иқтисодий ўсиш нуқталари, ташқи-иқтисодий алоқалари, бизнес муҳити, улгуржи ва чакана савдо тармоқларда талабгор бўлган маҳсулотлар турлари, инвестициявий лойиҳалар борасида сўз юртди.

Ўз навбатида С.Розукулов мамлакатимизда тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар туфайли BMB HOLDING бошқа тадбиркорлик субъектлари қаторида эришилган ютуқлар ва режалари ҳақида бўлишди.

Жумладан, бошқирдистонлик тадбиркорлар Холдингнинг муваффақиятли экспорт ва қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича илғор тажрибасига қизиқиш билдирдилар.

Мулоқот чоғида бошқирдистонлик тадбиркорлар билан икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишлари, инвестиция имкониятлари ва савдо алоқаларини кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, Холдинг делегацияси “Евразия” агропарк раҳбарияти билан қисқа ва узоқ муддатли ҳамкорлик келишувлари муҳокама этилди ва мазкур муассаса худудидаги улгуржи ва чакана савдо тармоқлари билан бевосита жойида танишдилар.

Умуман олганда, мазкур ташриф BMB HOLDINGнинг Бошқирдистон ишбилармон доиралари вакиллари билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга, агросаноат ва савдо соҳаларида янги истиқболлар яратишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring