BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
27.10.2025 / Без рубрики

МАДРИДДА БИР ҚАТОР МУҲИМ УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

26.10.2025 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСПАНИЯДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

25.10.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ABAC HOLLAND КОМПАНИЯСИ ЎРТАСИДА САМАРАЛИ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

24.10.2025 / Voqealar

ФРАНЦИЯНИНГ НУФУЗЛИ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛДИ

24.10.2025 / Voqealar

BMB HOLDING BUSINESS FRANCE АГЕНТЛИГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТДИ

17.07.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING делегациясининг Омск шаҳрига ташрифи доирасида янги ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

2025 йил 17 июль куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Сардор Розуқулов бошчилигидаги делегация Россия Федерацияси ҳудудлари бўйлаб амалга оширилаётган ишчи сафари доирасида Омск шаҳрига ташриф буюрди ҳамда “Чегара билмас кооперация” халқаро форумида иштирок этди.

Форум доирасида BMB HOLDING делегацияси Омск вилояти саноат ва савдо вазири А.В. Посаженников билан конструктив мулоқот ўтказди. Учрашув чоғида Холдинг фаолияти, хусусан, заъфарон маҳсулотлари бўйича алоҳида тақдимот бўлиб ўтди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, айниқса ҳудудий хусусий сектор вакиллари билан алоқаларни йўлга қўйиш юзасидан келишиб олдилар.

Форумда Россиядаги йирик маҳсулот ишлаб чиқарувчилардан бири — “Любимо” бренди остида қуйултирилган сут ишлаб чиқарадиган “ТД СИБИРСКИЙ” компанияси сотувлар бўйича директори Татьяна Федорченко ўз маҳсулотлари учун Ўзбекистон бозорида дистрибьютор топиш ҳамда қуруқ сут шаклидаги хомашё етказиб бериш бўйича ҳамкорлик таклифини билдирди.

Шунингдек, “EVEN” компанияси вакили Д. Пальцев Ўзбекистондан келтириладиган заъфарон ва бошқа ҳидли зираворлар билан қизиқиш билдириб, келгусида тижорат келишувларини муҳокама қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Омскдаги “Сиббалт” компанияси ўз чипс маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган қуритилган ва майдаланган сабзавотлар, шунингдек, зираворларни импорт қилишга қизиқиш билдирди. Компания тижорат бўлими томонидан маҳсулот турлари ва ҳажми бўйича техник маълумот тақдим этилиши кутилмоқда.

Омск тадбиркорлар уюшмаси ҳузуридаги ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик қўмитаси раиси С.С. Лагутин ўз савдо уйида BMB HOLDING маҳсулотларини тижорат асосида жойлаштириш таклифи билан чиқди.

Ташрифнинг иккинчи ярмида делегация Омск ҳудудидаги йирик улгуржи тақсимлаш марказларидан бири — “Фрутсити”да бўлди. Марказ раҳбарияти, асосан Ўзбекистон фуқаролари бўлган тадбиркорлар ва савдо нуқталари вакиллари билан учрашув ўтказилди. Ушбу учрашув давомида “Фрутсити” раҳбарияти BMB HOLDINGнинг расмий ваколатхонасини ушбу марказ ҳудудида очиш ва маҳсулотларни тизимли равишда етказиб бериш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф этди. Марказда “ягона дарча” тизими самарали йўлга қўйилган бўлиб, логистика ва савдо жараёнларини сезиларли даражада енгиллаштиради.

Омск шаҳрида ўтказилган учрашув ва музокаралар икки томонлама манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги бозорларга чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring