BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Сардор Розуқулов бошчилигидаги делегациянинг Россия Федерацияси бўйлаб амалга оширилаётган ишчи сафари Қозон шаҳрида давом эттирилди.
Татаристон Республикасининг бизнес муҳити билан яқиндан танишиш ва ҳамкорлик йўналишларини муҳокама этиш мақсадида қатор амалий учрашувлар ташкил этилди.
Жумладан, «Бахетле» супермаркетлар тармоғи тижорат директори Дмитрий Нецияевский билан BMB HOLDING томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Москва шаҳридаги “Фудсити” улгуржи бозори орқали тўғридан-тўғри етказиб бериш юзасидан аниқ таклифлар муҳокама қилинди.
Сўнг делегация минтақадаги йирик табиий сабзавот ва мевалар етказиб берувчи «Зелёная дача» компанияси операцион директори Алмаз Шайхутдинов билан қовун маҳсулотларини йирик партияларда етказиб бериш ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик шартлари муҳокама қилинди.
19 июль куни делегация Қозондаги йирик улгуржи қишлоқ хўжалиги бозори — “Привоз”да бўлиб, ушбу бозор орқали бутун Татаристон Республикаси бўйлаб турли чакана тармоқларга маҳсулотлар тарқатилиши жараёни билан танишди.
Ташриф доирасида, 2026 йилда очилиши режалаштирилаётган 110 минг кв.м. майдонга эга “Омбор ва тарқатиш маркази” — АЖ “РЦ АзияАгроМолл” раҳбарияти билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Россия томони BMB HOLDING билан ҳамкорлик қилишга, хусусан, ушбу марказ ҳудудида компания маҳсулотларини тарқатиш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
Умуман олганда, Қозон шаҳрида ўтказилган музокаралар ва бозорлар билан танишувлар, BMB HOLDING учун Татаристон Республикаси бозорида ўз позицияларини мустаҳкамлаш, янги савдо йўналишларини очишда муҳим қадам бўлди.
BMB HOLDING Ахборот хизмати
