BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
08.10.2025 / Без рубрики

ХИТОЙ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

07.10.2025 / Без рубрики

ГЕРМАНИЯ БИЛАН САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

30.09.2025 / Без рубрики

ВMB HOLDING ФРАНЦИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА

30.09.2025 / Без рубрики

УМИДА ОМОНОВА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРИ БЎЛДИ!

29.09.2025 / Без рубрики

ЧЕХИЯНИНГ “JUTA” КОМПАНИЯСИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

16.09.2025 / Без рубрики

ДАЛАЛАРДА ҲОСИЛ ТЕРИМИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАГА КИРДИ

BMB HOLDING учун 2025 йил ҳақиқий маънода деҳқончилик ва баркамол агросаноат ривожи йили бўлди. Жиззах вилоятининг бир қатор туманларида жойлашган замонавий агроинновацион етиштириш майдонларида мўл ва сифатли ҳосил етиштирилди.

Айниқса, Шароф Рашидов туманидаги пайкалларда бугунги кунда помидор ва булғор қалампири терими қизғин паллага кирган.

Териб олинаётган ҳосил пешма-пеш BMB AGRO PLUS қайта ишлаш корхонасига етказиб берилмоқда. Бу ерда маҳсулотлар халқаро стандартларга мос равишда қайта ишланиб, ички ва ташқи бозорлар учун тайёр маҳсулотларга айлантирилади.

Шунингдек, Бахмал туманида жойлашган дала майдонларида ҳам ҳосилнинг бардавомлиги ва самарадорлиги юқори.

Бу ерда ҳар куни ўртача 60-65 тонна юқори навли, органик талабларга жавоб берадиган помидор йиғиб олиниб, бир вақтнинг ўзида ҳам маҳаллий истеъмол бозорларига, ҳам қайта ишлаш корхоналарига юбориляпти.

Айни пайтда далаларда ҳосилнинг асосий қисми ҳали олдинда, бу эса йил якунига қадар янада кўпроқ миқдорда маҳсулот олиш имконини яратади. Бундан ташқари ловия, булғор қалампири ва пиёзнинг ҳам ривожи кўзни қувнатади. Ҳадемай ушбу маҳсулотлар теримига ҳам киришилади. Ушбу натижаларга эришишда BMB HOLDING томонидан жорий этилган замонавий агротехнологиялар, қатъий агротехник тадбирлар ва самарали меҳнатнинг ташкил этилиши асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring