BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
24.07.2026 / Без рубрики

АВТОМОБИЛСОЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

24.07.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ АГРОТЕХНОЛОГИК ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

23.07.2026 / Без рубрики

ХИТОЙНИНГ ИЧКИ МЎҒУЛИСТОН АВТОНОМ ТУМАНИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.07.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING – AEEX ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧИ

18.07.2026 / Без рубрики

ИРОҚ КУРДИСТОНИ БИЛАН ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЙМОҚДА

30.09.2025 / Без рубрики

ВMB HOLDING ФРАНЦИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни BMB HOLDING Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Уалид Фук билан учрашув ўтказди.

Суҳбат аввалида мамлакатларимиз Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон ўртасида 2025 йил 12 март куни Парижда бўлиб ўтган учрашувда ташқи иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан эришилган келишувларнинг тарихий аҳамияти алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Музокаралар чоғида Бекзод Маматқулов Ҳолдинг таркибига кирувчи компанияларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти ҳамда BMB HOLDING делегациясининг Европа мамлакатларига режалаштирилаётган ташрифи ҳақида атрофлича маълумот берди. Элчи Францияга ташрифни ташкил этиш ва етакчи ишбилармон доиралар, жумладан Business France президенти Паскаль Кани билан учрашувни ташкил этишда ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш имконини берадиган савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва ташриф дастурини янада бойитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, Жаноб Уалид Фук Жиззах вилоятида жойлашган Ҳолдинг корхоналари фаолияти билан танишиш мақсадида ташриф буюришга тайёрлигини тасдиқлаб, минтақавий лойиҳаларнинг халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги аҳамиятини таъкидлади.

Кун тартибидаги бизнес билан боғлиқ бўлган масалалар қаторида спорт соҳаси ҳам муҳокаманинг диққат марказида бўлди. Ўзбекистон футзал федерацияси президенти сифатида Бекзод Маматқулов миллий футзалнинг жадал ривожланиши ва дунё футболи юлдузларини мамлакатимизга таклиф этиш борасидаги тажрибани қайд этди. Жумладан, афсонавий француз футболчилари – Франк Рибери, Клод Макелеле, Людовик Жюли ва Венсан Канделаларнинг мамлакатимизда бўлиши ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, музокаралар доирасида Франция Футбол федерацияси раҳбарияти билан учрашув ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Умуман олганда, музокаралар конструктив ва ишчан руҳда ўтиб, кўрилган масалалар Янги Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришига муносиб хисса бўлиб қўшилиши алоҳида таъкидланди.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring