Жорий йилнинг 22 сентябрь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Сардорбек Розукулов ҳамда Netherlands Fruit Solutions Uzbekistan координатори Альфред Эверс ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Ҳолдинг таркибида самарали фаолият олиб бораётган компаниялар, уларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти ҳамда амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шу билан бирга, учрашувда олчанинг кўчатларидан янада самарали фойдаланиш масалалари ҳамда кичик риск билан полиз экинлари ҳажмини йилдан-йилга кўпайтириш йўналишларида консалтинг хизматларини кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Альфред Эверс Ҳолдингнинг ушбу йўналишдаги салоҳиятини янада оширишга оид қизиқарли маслаҳатлар билан ўртоқлашди.
Шунингдек, у BMB HOLDING вакилларини Голландияга таклиф қилиб, ташриф давомида олма ва олча кўчатларини етиштириш тажрибаси билан яқиндан таништириш ниятларини билдириб ўтди.
BMB HOLDING Ахборот хизмати