Жорий йилнинг 29 сентябрь куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Сардорбек Розукулов ҳамда Чехиянинг “Juta” компанияси тижорат директори Ханс Доттервайх ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар аввалида хорижлик меҳмонга BMB HOLDING асосий фаолият йўналишлари, амалга оширилаётган халқаро инвестициявий лойиҳалар, ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт салоҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Ўз навбатида, “Juta” компанияси вакили йўлга қўйилган, полимерлар ва ҳомашёни қайта ишлашдан тортиб, техник тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёр ҳолда ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ интеграциялашган ишлаб чиқариш занжири қувватлари ҳақида маълумот бериб ўтди.
Шу билан бирга, жаноб Доттервайх Ҳолдинг шоурумини кўздан кечириш чоғида, у ерда тақдим этилган чуқур қайта ишланган заъфарон ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатига юқори баҳо берди.
Учрашув якунида, томонлар яқин келажакда халқаро савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва янги йўналишларда ўзаро манфаатли қўшма ташаббусларни амалга ошириш юзасидан келишиб олдилар.
BMB HOLDING Ахборот хизмати