BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
27.10.2025 / Без рубрики

МАДРИДДА БИР ҚАТОР МУҲИМ УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

26.10.2025 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСПАНИЯДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

25.10.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ABAC HOLLAND КОМПАНИЯСИ ЎРТАСИДА САМАРАЛИ УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

24.10.2025 / Voqealar

ФРАНЦИЯНИНГ НУФУЗЛИ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛДИ

24.10.2025 / Voqealar

BMB HOLDING BUSINESS FRANCE АГЕНТЛИГИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТДИ

26.07.2025 / Voqealar

BMB HOLDING ва Корея делегацияси ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2025 йил 25 июль куни BMB HOLDING бош офисида Бош директор ўринбосари Сардорбек Розукулов ҳамда Корея Республикасининг қишлоқ хўжалиги соҳасида етакчи ҳисобланувчи Чунгнам миллий университети профессори, шунингдек Эркин савдо битими (FTA) комиссияси аъзоси Суҳо Ҳан бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида меҳмонларга Ҳолдингнинг асосий фаолият йўналишлари, халқаро инвестициявий лойиҳалар, шунингдек қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш борасидаги тажриба ва ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Чунгнам миллий университети вакиллари, айниқса, чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари — заъфарон ва заъфаронли маҳсулотларга катта қизиқиш билдиришди. Музокаралар чоғида, келгусида Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон маҳсулотларини Корея Республикасига экспорт қилиш салоҳиятини ошириш мақсадида, Корея импорт божларини камайтириш бўйича таклифни Корея ҳукумат комиссиясига киритиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Учрашув якунида томонлар жорий йилнинг октябрь ойида Жиззах вилоятида жойлашган BMB HOLDING корхоналарига амалий ташриф уюштиришга келишиб олишди.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring