Ҳамкасбимиз Усмонова Бумайрам Мирсодиқовна Тошкент давлат аграр университетида диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олди.
Унинг тадқиқоти «ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА БАТАТ ЎСИМЛИГИ (IPOMEA BATATAS L.) НИ ЕТИШТИРИШНИНГ АЙРИМ ТЕХНОЛОГИК ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ» мавзусига бағишланиб, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ривожига хизмат қилади. Ушбу иш янги турдаги маҳсулот — бататни оммалаштириш, ҳосилдорликни ошириш ва бозорда рақобатбардош ечимлар яратишга қаратилган.
BMB HOLDING доимо илмий кадрлар тайёргарлигига, замонавий изланишларни қўллаб-қувватлашга ва қишлоқ хўжалигида инновацияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратади.
Биз Бумайрам Мирсодиқовнани ушбу катта муваффақият билан чин дилдан табриклаймиз ва унинг келгусидаги изланишлари мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ривожига ҳамда BMB HOLDINGнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз!
BMB HOLDING Ахборот хизмати