Жорий йилнинг 17 сентябрь куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Сардорбек Розукулов ва Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси Жозеф Розса ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Венгрия ишбилармон диралари вакиллари билан истиқболли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, BMB HOLDING тизимидаги корхоналар томонидан етиштирилган ва чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Венгрия ҳамда Европа бозорларига экспорт қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, Венгриянинг туризмга ихтисослашган компаниялари билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш бўйича таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.
Музокаралар якунида элчи Жозеф Розса ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Венгрия бизнес форумида иштирок этиш таклифини билдирди ва тез орада BMB HOLDING тизимидаги корхоналарга шахсан ташриф буюришга қизиқиш билдирди.
BMB HOLDING Ахборот хизмати