Жорий йилнинг 22-29 сентябрь кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Рапид ва Блиц йўналишларида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли турнирда 19 давлатдан 89 нафар кучли ёш шахматчилар қатнашди.
Бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон шарафини 6 нафар иқтидорли спортчи ҳимоя қилди. Улар қаторида BMB HOLDING бренд амбассадори Умида Омонова ҳам ўзининг муносиб иштироки ва олиб борган қизғин баҳслари билан эсда қолди.
Мамлакатимиз ва халқаро мусобақаларнинг кўп карра ғолибаси бўлган У.Омонова ўз маҳорат ва тажрибасини намоён этган ҳолда, Блиц йўналишида 9.5 очко тўплаб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Бундай натижалар юртимизда ёш шахматчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга яратилаётган кенг имкониятлар самарасидир.
Фурсатдан фойдаланиб, BMB HOLDING жамоаси Умида Омоновани ушбу ютуғи билан самимий муборакбод этади!
BMB HOLDING Ахборот хизмати