BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
17.10.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING’ДАН ЯНГИ ЛОЙИҲА

16.10.2025 / Без рубрики

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ BMB-NRC AGROLOGISTICS МАЖМУАСИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

15.10.2025 / Без рубрики

САУДИЯ АРАБИСТОНИНИНГ ЙИРИК КОМПАНИЯЛАРИ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

14.10.2025 / Без рубрики

АҚШ БОЗОРЛАРИГА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

08.10.2025 / Без рубрики

ХИТОЙ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

16.10.2025 / Без рубрики

ПРЕСС-РЕЛИЗ: BMB ZA’FARON ПЛАНТАЦИЯЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

16 октябрь 2025 йил                                                                 Жиззах вилояти, Бахмал тумани

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида замонавий агротехнологияларни жорий этиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, уларни чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш ҳамда
ташқи бозорларга экспорт қилиш йўналишларида изчил ривожланиш кузатилмоқда. Аграр соҳадаги бундай ўзгаришлар нафақат миллий иқтисодиёт салоҳиятини оширишга, балки аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда.

Ушбу амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасининг ёрқин намунаси сифатида, BMB HOLDING таркибига кирувчи корхона томонидан Италиянинг FIN. OPERA SRL компанияси ҳамкорлиги ва“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг
молиявий кўмаги ҳамда инвестицион ҳамкорлиги асосида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга қаратилган йирик инвестицион лойиҳа изчил амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Шу билан бирга, мамлакатимизда доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш соҳасини жадал ривожлантириш мақсадида 2022 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш, уларни қайта ишлаш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида кенг фойдаланиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Бугун, 16 октябрь куни, Жиззах вилоятининг Бахмал туманида заъфарон плантацияларини кенгайтириш жараёни билан танишишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида заъфарон пиёзбошларини экиш жараёни билан яқиндан танишилди ва экиш мавсуми якуни билан мавжуд 700 гектар майдонни
820 гектарга етказиш режалаштирилгани таъкидланди.

Ушбу лойиҳа доирасида 400 гектар майдондаги ишлар BMB-OPERA ZAFFERANO Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси томонидан, қолган 420 гектар эса BMB SHIFO майдонлари негизида амалга оширилмоқда. Ўз навбатида, маҳаллий ва халқаро ҳамкорликнинг самарали уйғунлашувини намоён этиб, заъфарон етиштириш соҳасида илғор тажриба ва замонавий технологияларни амалиётга жорий этишга хизмат қилмоқда.

Сўнгги йилларда анъанага айланган заъфарон плантацияларини кенгайтириш тадбири 2024 йил 8-9 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берилган заъфарон плантацияларини 2 000 гектарга етказиш ҳамда ҳосил ҳажмини 20 тоннага ошириш вазифасининг мантиқий давоми ҳисобланади.

Маълумот учун: Италиянинг FIN. OPERA SRL компанияси ҳамкорлигида ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” кредит маблағлари ҳисобига умумий қиймати
120 миллион евро бўлган йирик инвестицион лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан:

— 70 миллион евро – тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;

— 37 миллион евро – BMB HOLDING маблағлари;

— 13 миллион евро – “Ўзсаноатқурилишбанк” кредит маблағлари.

Ўтган давр мобайнида лойиҳа доирасида жами 84,6 миллион евро миқдорида инвестиция ўзлаштирилган бўлиб, 2 гектар ер майдонида замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил этилди. Мажмуа қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, заъфарон гулларидан эфир мойлари ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда лаборатория билан жиҳозланиб, Европа стандартларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминламоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, лойиҳа доирасида илғор ва тежамкор технологияларни жорий этишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бугунги кунда сув танқислиги глобал муаммога айланиб, сув ресурсларидан оқилона ва тежамкор фойдаланиш барқарор ривожланишнинг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, сув ресурсларини тежаш мақсадида польшалик мутахассислар билан ҳамкорликда заъфарон плантацияларида AgroNanoGel Basic гидрогелидан фойдаланилмоқда, бу эса сув сарфини
40-45 фоизгача камайтириш имконини бермоқда.

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳам бугунги кунда барқарор ривожланишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда, заъфарон плантацияси ҳудудида қуёш панеллари ўрнатилиб, ишлаб чиқариш жараёнларини қайта тикланувчи энергия манбалари орқали таъминлаш йўлга қўйилган. Бу нафақат электр энергияси сарфини камайтиришга, балки атроф-муҳитга чиқариладиган зарарли моддалар миқдорини қисқартиришга ҳам хизмат қилмоқда. Шу орқали корхона экологик барқарор ишлаб чиқариш тизимини шакллантириш ва “яшил энергия” тамойилларини амалда татбиқ этишда муҳим қадам қўймоқда.

Бугунги кунда BMB ZA’FARON бренди остида етиштирилаётган юқори сифатли ўзбек заъфарони ҳамда унинг асосида тайёрланган 20 турдаги заъфарон маҳсулотлари Италия, Австрия, Нидерландия, Франция, АҚШ, Тожикистон, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар бозорларига етказиб берилмоқда.

Миллий маҳсулотимизнинг экспорт ҳажми 2021 йилда 1,2 миллион еврони ташкил этган бўлса, 2025 йил якуни билан ушбу кўрсаткич 12 миллион еврога етказилиши кутилмоқда.

BMB ZA’FARON маҳсулоти Control Union Certifications (Нидерландия) томонидан тасдиқланган USDA ORGANIC, шунингдек, АҚШ бозори учун FDA халқаро стандартларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган сертификатларга
ҳамда Хитой бозорига экспорт қилиш учун рухсатномаларга эга. Шу билан бир қаторда, мамлакатимизда етиштирилаётган заъфарон Европанинг Италия, Франция, Нидерландия, Корея Республикаси каби 10 га яқин давлатлардаги илмий лабораторияларда икки босқичли чуқурлаштирилган таҳлиллардан ўтказилган бўлиб, ISO 17025 ва ISO 3632-1:2011 халқаро стандартлари талабларига мувофиқ равишда ранг, ҳид ва таъм кўрсаткичлари бўйича I-категорияли сифат сертификатига эга бўлган. Бу эса, ўз навбатида, ўзбек заъфаронининг экспорт салоҳияти ва халқаро майдонда маҳсулотга бўлган ишонч даражасини янада мустаҳкамлашга замин яратмоқда.

Ушбу лойиҳа нафақат ҳудуднинг аграр салоҳиятини ошириш, балки ижтимоий барқарорликни таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

2025 йилга келиб, мазкур лойиҳа доирасида:

  • 25 000 нафар маҳаллий аҳоли мавсумий иш билан таъминланди;
  • 450 нафари эса доимий иш ўринларига эга бўлди.

Эътиборлиси шундаки, мазкур жараён илк бор хориждан импорт қилинган пиёзбошлар эмас, балки Жиззах заминида етиштирилган маҳаллий заъфарон пиёзбошларининг заҳираси ҳисобидан амалга оширилмоқда. Шунингдек, ушбу заҳиралар мамлакатимизда заъфарон плантацияларини 2028 йил 1 январь ҳолатига кўра 2 000 гектаргача кенгайтириш вазифасини самарали амалга оширишга имконият яратади.

Бу эса ўз навбатида экологик барқарорлик, маҳаллий ресурсларга таяниш ва ички агротехнологияларни ривожлантиришда муҳим қадам ҳисобланади.

Шуни таъкидлаш лозимки, BMB HOLDING яқин истиқболда заъфарон пиёзбошларини BMB ZA’FARON маҳаллий маҳсулот бренди остида дунё бозорларида муносиб ўрин эгаллашини режалаштирмоқда. Эътиборлиси, Ҳолдинг ўз таркибидаги премиум даражадаги BMB ZA’FARON RESTAURANT ҳамда
BMB ZA’FARON HOTEL ресторан ва меҳмонхоналари номида мужассам этиб, мазкур тармоқлар орқали хориждан ташриф буюрган саёҳатчилар орасида танитиш стратегиясини ҳам муваффақиятли татбиқ этмоқда.

Умуман олганда, мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар Давлатимиз Раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни самарали амалга оширишга, Жиззах вилоятини илғор ҳудуд сифатида ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган мақсадларга муносиб амалий ҳисса қўшиб келмоқда.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring