BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
16.10.2026 / Без рубрики

ГЕРМАНИЯНИНГ KÄRCHER КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

14.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ОCИЁ ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР БАНКИ ЎРТАСИДА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

14.10.2026 / Без рубрики

ЛИТВАНИНГ IMLITEX КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

13.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING БЕЛАРУСЬ БОЗОРИДАГИ ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

09.10.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОН–ТОЖИКИСТОН: САВДО ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

09.03.2026 / Без рубрики

ОЛМАОТА ШАҲРИДА ҚАТОР МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 6-7 март кунлари BMB IMPEX корхонаси директори Хуршид Исаков хизмат сафари доирасида Олмаота шаҳридаги йирик савдо тузилмалари вакиллари билан бир қатор музокаралар ўтказди.

Хусусан, “Lion Fruits” компаниясининг тижорат директори Айдин Дадаев билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур компания Қозоғистоннинг энг йирик савдо тармоқларидан бири ҳисобланган “Magnum” шуъба корхонаси ҳисобланади. Мамлакат ички бозорига сабзавот, ҳўл ва қуруқ мевалар етказиб беришнинг катта қисми айнан шу тармоқ орқали амалга оширилади.

Музокаралар давомида томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар ҳамда Ўзбекистондан мавсумий мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Айниқса, Ўзбекистон мева-сабзавотларининг юқори экспорт салоҳияти ҳамда Қозоғистон бозорида барқарор талабга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.

Сафар доирасида BMB IMPEX раҳбари “Алтын Орда” йирик озиқ-овқат мажмуаси маъмурияти вакили Майдан Жорабаев билан ҳам учрашув ўтказди. 

Музокаралар чоғида Ўзбекистондан Қозоғистон бозорларига мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф якунларига кўра, томонлар савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонда етиштирилган сифатли мева-сабзавот маҳсулотларининг Қозоғистон бозорларидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring