Жорий йилнинг 22 октябрь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Сардорбек Розукулов ҳамда Малайзиянинг Fluxline Trading Sdn. Bhd. компанияси директори Дэнни Леов Вей Зи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида жаноб Дэнни Леов Вей Зи ўзи раҳбарлик қилаётган компания фаолияти ва унинг дунёга машҳур Unilever, Nestlé ҳамда Procter & Gamble каби брендлар билан ҳамкорликда амалга ошираётган лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берди.
Шунингдек, компания нефть-газ, маркетинг, “яшил энергетика” ва бошқа йўналишларда ҳам фаолият юритаётгани таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, Family Mart ва 7-Eleven каби савдо тармоқлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилгани маълум қилинди.
Мулоқот давомида меҳмонлар мамлакатимизда етиштирилаётган заъфарон доривор ўсимлиги, заъфаронли маҳсулотлар, сублимацияланган мева-сабзавотлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига катта қизиқиш билдирдилар.
Бўлиб ўтган учрашув истиқболдаги режаларни белгилаш нуқтаи назаридан жуда самарали ўтди. Томонлар келгусида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидладилар.
BMB HOLDING Ахборот хизмати