Европа давлатларига амалга оширилаётган ишчи ташриф доирасида Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси кўмагида BMB HOLDING Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегация Франциянинг қатор нуфузли компаниялари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.
Жумладан, Business France агентлигининг экспорт дастурлари директори Лоранс де Туше иштирокида, Cémafroid компанияси директорлар кенгаши аъзоси Эрик Девин, Clauger президенти Жарло Жан-Филипп ҳамда Mayekawa компанияси президенти Валентин Пепинлар билан кенг қамровли музокаралар бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистонда қайта ишланган маҳсулотларни Франция бозорига экспорт қилиш, ўзаро манфаатли инвестициявий лойиҳаларни йўлга қўйиш, чуқур қайта ишлаш соҳасига замонавий Европа технологияларини жорий этиш каби қатор муҳим йўналишларда истиқболли ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан келишувларга эришилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳамкорлар Ўзбекистонда етиштирилаётган BMB Za’faron бренди остида заъфарон маҳсулотларини Франция бозорига етказиб бериш борасида фикр алмашдилар.
Умуман олганда, мазкур музокаралар Франциянинг етакчи компаниялари билан илғор тажриба алмашиш, инновацион ечимларни жорий этиш ва Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорига етказиб бериш йўлида муҳим қадам бўлди.
Шу билан Ҳолдинг делегацияси Францияга бўлган ташрифини якунлаб, дастурга биноан навбатдаги манзил — Нидерландияга жўнаб кетди.
BMB HOLDING Ахборот хизмати