BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
18.12.2025 / Без рубрики

ОФТЕЙК ҲАМКОРЛИК ФОРМАТИ ЭКСПОРТ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРНИ ОЧМОҚДА

17.12.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ЎЗБЕКИСТОН-ЭРОН БИЗНЕС-ФОРУМИДА ИШТИРОК ЭТДИ

17.12.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ТИЗИМИДАГИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ 2026 ЙИЛДАГИ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

11.12.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА USGTF ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

10.12.2025 / Без рубрики

БЕКЗОД МАМАТҚУЛОВ АҚШНИНГ COSTCO ЙИРИК САВДО ТАРМОҒИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

21.11.2025 / Без рубрики

ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МУВАҚҚАТ ИШЛАР БЎЙИЧА ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни BMB HOLDING Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Польша Республикасининг Ўзбекистондаги муваққат ишлар бўйича вакили Мариан Пшездецкий билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида Польшанинг дипломатик ваколатхонаси раҳбарига Ҳолдинг асосий фаолият йўналишлари ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Сўнг, қишлоқ хўжалиги соҳаси учун муҳим бўлган ва бугунги кунда Польшада ишлаб чиқарилаётган гидрогель технологиясини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан қўллаш имкониятлари масалалари ҳам муҳокама қилиниб, ушбу маҳсулотнинг афзалликлари иштирокчилар томонидан эътироф этилди.

Ўз навбатида, жаноб Пшездецкий Ўзбекистон ва Польша давлатлари ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида улкан ҳамкорлик салоҳияти мавжудлигини таъкидлади.

Жорий йилнинг 26-28 ноябрь кунлари Польша қишлоқ хўжалиги вазири бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилаётганини маълум қилиб, ушбу ташриф доирасида делегациянинг BMB HOLDING фаолияти билан танишиш масаласини ҳам дастурга киритиш таклифини илгари сурди.

Шу билан бирга, томонлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш борасида ҳам катта имкониятлар мавжудлигини қайд этишди.

Шунингдек, учрашув сўнгида юқори мартабали меҳмон Польша ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида футбол бўйича ўртоқлик учрашувларини ташкил этишда кўмаклашишини ҳам маълум қилди.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring