BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
10.12.2025 / Без рубрики

БЕКЗОД МАМАТҚУЛОВ АҚШНИНГ COSTCO ЙИРИК САВДО ТАРМОҒИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

10.12.2025 / Без рубрики

ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ АГРОМАРКАЗ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

05.12.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING БОШҚАРУВИ ТАРКИБИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

27.11.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА PROPARCO ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

26.11.2025 / Без рубрики

ТУРКИЯ ЭЛЧИСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

10.12.2025 / Без рубрики

БЕКЗОД МАМАТҚУЛОВ АҚШДА БЎЛИБ ЎТГАН БИР ҚАТОР ТАДБИРЛАРДА ИШТИРОК ЭТДИ

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Америка Қўшма Штатларининг пойтахти Вашингтон шаҳрида футбол бўйича Жаҳон чемпионати–2026 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Барча юртдошларимиз учун муҳим бўлган ушбу тарихий тадбирда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов ва Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов иштирок этдилар.

Қуръа ташлаш маросими давомида Бекзод Маматқулов АҚШ сиёсий истеблишменти вакиллари хусусан, Президент маслаҳатчилари, вазирлар, конгрессменлар ҳамда жаҳон футболи грандлари билан мулоқот ўтказди.

Ташриф доирасида 6 декабрь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси, Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов мамлакатимизнинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фурқат Сидиқов билан учрашув ўтказди.

Мулоқот аввалида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп ўртасида 2025 йил 6 ноябрь куни Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда ташқи иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан эришилган келишувларнинг тарихий аҳамияти алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Учрашув чоғида АҚШ компаниялари билан мавжуд ҳамкорликни янада кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

BMB HOLDING маҳсулотлари экспорт географияси тобора кенгайиб бораётганини инобатга олган ҳолда, Америка бозорида “Costco” ва “McCormick” компаниялари билан ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, “NetCost” савдо тармоқларига чуқур қайта ишланган мева-сабзавот, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва заъфарон экспортини йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида мамлакатимизнинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фурқат Сидиқов муҳокама қилинган ташаббусларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашишини маълум қилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring