BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
24.03.2026 / Без рубрики

ПОЙТАХТИМИЗДА ИТАЛИЯ-МАРКАЗИЙ ОСИЁ-ОЗАРБАЙЖОН АГРОБИЗНЕС ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

12.03.2026 / Без рубрики

“КРАСНЫЙ МАЯК” КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН НАВБАТДАГИ МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

12.03.2026 / Без рубрики

ADVAGA ASIA КОМПАНИЯСИ БИЛАН САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

09.03.2026 / Без рубрики

ОЛМАОТА ШАҲРИДА ҚАТОР МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

06.03.2026 / Без рубрики

СУВ РЕСУРСЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

11.12.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА USGTF ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Жорий йилнинг 10 декабрь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов АҚШнинг United States Golf Teachers Federation (USGTF) гольф мураббийлари ва мутахассисларини тайёрлаш федерацияси президенти Брендон Ли билан учрашув ўтказди.

Маълумот учун, USGTF 1989 йилда ташкил этилган бўлиб, дунё бўйлаб гольф мураббийларини тайёрлаш, сертификатлаш ҳамда мазкур спорт турини оммалаштириш билан шуғулланади. Федерация 50 дан ортиқ давлатларда фаолият юритиб, халқаро даражада эътироф этилган таълим дастурларига эга.

Учрашув давомида Бекзод Маматқулов Ўзбекистонда спортнинг турли йўналишлари изчил ривожланиб бораётганини, хусусан, гольф спорт турини янада кенг оммалаштириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шунингдек, томонлар ҳамкорликда мамлакатимиз бўйлаб янги гольф клубларини ташкил этиш, аҳолини мазкур спорт турига кенг жалб қилиш, соҳадаги инфратузилмани ривожлантириш ҳамда ушбу мақсадларда хорижий инвестицияларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўз навбатида, жаноб Брендон Ли 2026 йил март ойида Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятида эканлигини маълум қилиб, унга қадар мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича ўрганиш ишларини давом эттиришни таклиф қилди.

Учрашув якунида томонлар ушбу инвестицион лойиҳани амалга ошириш бўйича аниқ режаларни белгилаб олиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилот ва мутахассислар билан мулоқотларни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring