BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
11.12.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА USGTF ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

10.12.2025 / Без рубрики

БЕКЗОД МАМАТҚУЛОВ АҚШНИНГ COSTCO ЙИРИК САВДО ТАРМОҒИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

10.12.2025 / Без рубрики

БЕКЗОД МАМАТҚУЛОВ АҚШДА БЎЛИБ ЎТГАН БИР ҚАТОР ТАДБИРЛАРДА ИШТИРОК ЭТДИ

10.12.2025 / Без рубрики

ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ АГРОМАРКАЗ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

05.12.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING БОШҚАРУВИ ТАРКИБИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

17.12.2025 / Без рубрики

BMB HOLDING ТИЗИМИДАГИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ 2026 ЙИЛДАГИ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 16 декабрь куни BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси Бекзод Маматқулов раҳбарлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда BMB HOLDING тизимида фаолият юритиб келаётган корхона ва ташкилотларнинг масъул раҳбарлари, таркибий бўлинмалар бошлиқлари иштирок этишди.

Кун тартибига мувофиқ йиғилишда BMB HOLDINGнинг 2026 йил учун иш режаси, Тижорат стратегияси ҳамда Ҳолдинг тизимида фаолият олиб бораётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иш режалари ва бошқа амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, иштирокчилар томонидан ҳар бир йўналиш кесимида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ тадбирлар, бу йилги ишлаб чиқариш кўрсаткичларини янада кўтариш омиллари, шунингдек, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан бир қатор мулоҳазалар билдирилди.

Ҳолдингнинг тижорат стратегиясини кўриб чиқиш асносида маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлик даражасини ошириш, инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишида белгиланган вазифалар ижросини юқори савияда таъминлаш билан боғлиқ бўлган масалалар таҳлил этилиб, келгуси йил режалари белгилаб олинди.

Шунингдек, йиғилиш мобайнида медиа хизматларни юқори даражада кўрсатилишини таъминлаш ҳамда HR тизимини янада такомиллаштириш, ходимлар билан ишлаш самарадорлигини кўтариш, уларнинг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш жараёнларини тизимли олиб бориш ва раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим эканлиги ҳам таъкидланди.

Умуман олганда, чуқур таҳлиллар ва креатив ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган стратегик режалар Ҳолдингнинг кенг қамровли фаолиятини янада самарали ташкил қилиш ва кўзланган натижаларга эришиш учун мустаҳкам замин яратади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring