BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
09.01.2026 / Без рубрики

BMB-NRC AGROLOGISTICS ФАОЛИЯТИДА ЗАМОНАВИЙ ЛАБОРАТОРИЯ УСКУНАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

09.01.2026 / Без рубрики

БУЮК БРИТАНИЯНИНГ VANNIN HEALTHCARE КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

29.12.2025 / Без рубрики

АРНАСОЙНИНГ ШЎРХОК ЕРЛАРИДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШДА BMB AGRO ТАЖРИБАСИ

25.12.2025 / Без рубрики

STALOGISTIC КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.12.2025 / Без рубрики

BMB AGRO PLUS МАҲСУЛОТЛАРИ АҚШНИНГ FDA СЕРТИФИКАТИГА ЭГА БЎЛДИ

18.12.2025 / Без рубрики

ОФТЕЙК ҲАМКОРЛИК ФОРМАТИ ЭКСПОРТ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРНИ ОЧМОҚДА

Жорий йилнинг 17 декабрь куни BMB HOLDING бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ва “Красный маяк” компаниясининг Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш бўйича директори Михаил Меньшиков ўртасида онлайн музокаралар ўтказилди.

Маълумот учун: “Красный маяк” компанияси 1931 йилда ташкил этилган бўлиб, чакана савдо, сут маҳсулотларини қайта ишлаш, 14 000 гектар ер майдонида сабзавот ва турли хил ўсимликларни етиштириш ҳамда чорвачилик йўналишларида фаолият олиб боради.

Музокаралар давомида 2026 йилда Ҳолдинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан офтейк шартлари асосида 10 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келишилган технологиялар асосида етиштириш ва етказиб бериш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини Россиянинг “Магнит”, “X5 Group” ва “Монетка” каби йирик савдо тармоқларига етказиб бериш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар 2026 йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва етказиб бериш бўйича офтейк-шартномасини имзолаш ҳамда 2027 йилда маҳсулот турлари ва ҳажмларини ошириш бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring