BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
23.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА XINJIANG SHANGKUN HESHENG INTERNATIONAL TRADE ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА

22.10.2026 / Без рубрики

BMB HOLDING ВА ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

21.10.2026 / Без рубрики

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛИ АГРОСАНОАТ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

21.10.2026 / Без рубрики

БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ЕВРОТОРГ” КОМПАНИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

20.10.2026 / Без рубрики

SIAL PARIS 2026: BMB HOLDING ХАЛҚАРО БИЗНЕС ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРМОҚДА

09.02.2026 / Без рубрики

КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

Жорий йилнинг 9 февраль куни BMB HOLDING тизимидаги 40 нафардан ортиқ шуъба ва қўшма корхоналари раҳбар ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида “Корпоратив стратегик бошқарув” йўналиши бўйича махсус малака ошириш курслари бошланди.

Мазкур ўқув дастурлари ҳар йили ташкил этилиб, ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш, бошқарув кўникмаларини ривожлантириш ҳамда уларда мавжуд, аммо ҳали тўлиқ намоён бўлмаган ички имкониятларни юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.

Малака ошириш жараёнида академия профессор ва ўқитувчилари раҳбар ва мутахассис кадрлар учун ўз лавозим мажбуриятларини сифатли ва ўз вақтида бажариш билан бир қаторда, ташаббус кўрсатиш, креатив фикрлаш ҳамда инновацион ёндашувларни жорий этиш юқори натижаларга эришишнинг муҳим омиллари экани ҳаётий мисоллар асосида кўрсатиб берилади.

Семинар-ўқув режаси доирасида тадбиркорлик соҳасидаги мажбуриятлар ва ҳуқуқий жавобгарлик асослари, стратегик маркетинг, PR ва рақамли сиёсат, кризис бошқарув, корпоратив маданият ва юқори самарали жамоалар, сунъий интеллектдан фойдаланиш, шунингдек, бошқарувда раҳбарлик ва лидерликнинг уйғунлиги, стратегик фикрлаш ва режалаштириш каби долзарб мавзулар бўйича маърузалар ташкил этилади.

Умуман олганда, ушбу ўқув курслари BMB HOLDINGда инсон капиталини ривожлантириш, замонавий билим ва кўникмаларга эга, ташаббускор ҳамда масъулиятли кадрлар тайёрлашга қаратилган изчил ислоҳотларнинг узвий қисми ҳисобланади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring