Жорий йилнинг 22 октябрь куни BMB HOLDING Халқаро алоқалар департаменти директори Анвар Муминов ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси хусусий секторни ривожлантириш бўйича мутахассиси Рустам Зоҳидов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотдан кўзланган асосий мақсад – BMB HOLDING ва Осиё тараққиёт банки ўртасида ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Учрашув давомида хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб этиш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари ҳамда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Осиё тараққиёт банкининг ушбу йўналишлардаги тажрибаси ва молиявий манбаларидан фойдаланиш имкониятлари бўйича фикр алмашилди.
Мазкур мулоқот BMB HOLDING ва Осиё тараққиёт банки ўртасида келгусидаги ҳамкорлик учун замин яратиш йўлидаги дастлабки қадамлардан бири бўлди.
Музокаралар якунида томонлар мунтазам мулоқотни давом эттириш, фаолиятнинг устувор йўналишлари бўйича ўзаро маълумот алмашиш ҳамда банкнинг имкониятлари билан BMB HOLDING режалари ўзаро уйғунлашиши мумкин бўлган аниқ лойиҳаларни биргаликда кўриб чиқишга келишиб олдилар.