BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
24.03.2026 / Без рубрики

ПОЙТАХТИМИЗДА ИТАЛИЯ-МАРКАЗИЙ ОСИЁ-ОЗАРБАЙЖОН АГРОБИЗНЕС ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

12.03.2026 / Без рубрики

“КРАСНЫЙ МАЯК” КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН НАВБАТДАГИ МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

12.03.2026 / Без рубрики

ADVAGA ASIA КОМПАНИЯСИ БИЛАН САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

09.03.2026 / Без рубрики

ОЛМАОТА ШАҲРИДА ҚАТОР МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

06.03.2026 / Без рубрики

СУВ РЕСУРСЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

21.02.2026 / Без рубрики

БАРҚАРОР ҲОСИЛДОРЛИК САРИ ИЗЧИЛ ҚАДАМЛАР – BMB AGRO ТАЖРИБАСИ

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида фаолият юритаётган BMB AGRO корхонасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда агротехник тадбирларни илмий ёндашув билан амалга оширишга алохида аҳамият берилмоқда. Корхона фаолиятида юқори натижага эришиш тасодифга эмас, аниқ режалаштириш ва тизимли бошқарувга боғлиқ экани амалиётда намоён бўлмоқда.

Табиий шароитни ҳисобга олган ҳолда иш юритиш

Арнасой туманида тупроқ шўрланиши ва сув танқислиги аграр ишлаб чиқариш жараёнига таъсир этувчи асосий омиллардан ҳисобланади. Шу боис корхонада ҳар бир агротехник тадбир ҳудуднинг табиий-иқлимий хусусиятларини инобатга олган ҳолда режалаштирилади. Тупроқнинг ҳолати мунтазам таҳлил қилиниб, ернинг табиий ва кимёвий кўрсаткичлари асосида иш режалари шакллантирилади.

Чуқур юмшатиш ва мелиоратив тадбирларни амалга ошириш орқали тупроқнинг ҳаво ва сув ўтказувчанлиги яхшиланади, илдиз тизими учун қулай муҳит яратилади. Бу эса экинларнинг стресс омилларига чидамлилигини ошириш билан бирга, уларнинг тўлиқ ривожланишини таъминлайди.

Унумдорликни сақлаш ва ошириш устувор вазифа

Тупроқ унумдорлигини барқарор сақлаш корхона стратегиясининг муҳим қисми ҳисобланади. Бу ерда органик ва минерал ўғитлардан илмий асосланган меъёрларда фойдаланиш йўлга қўйилган. Органик ўғитлар тупроқ тузилмасини яхшилаб, унинг биологик фаоллигини кучайтиради, намликни узоқ сақлаш хусусиятини оширади. Минерал ўғитлар эса экинларнинг ўсиш босқичларига мос равишда қўлланилиб, озиқланиш мувозанатини таъминлайди.

Бундай ёндашув жорий мавсум ҳосили билан чекланиб қолмай, ернинг узоқ муддатли аграр салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш

Сув – стратегик ресурс сифатида алоҳида эътибор марказида. Суғориш жараёнлари мутахассислар томонидан аниқ ҳисоб-китоблар асосида ташкил этилган бўлиб, экинларнинг ривожланиш босқичлари ва тупроқ намлиги даражаси алоҳида эътиборга олинади. Ортиқча суғоришнинг олдини олиш, сув сарфини мақбул даражада ушлаб туриш ва намликни самарали тақсимлашга қаратилган чоралар изчил амалга оширилмоқда.

Далаларда намликни сақловчи гидрогель моддалардан фойдаланиш амалиёти жорий этилган. Ушбу технология тупроқда намликни узоқ муддат давомида сақлаб туриш имконини бериб, айниқса ёш кўчатлар ривожланишида юқори самара бераяпти. Натижада сув сарфи оптималлаштирилиб, экинларнинг қурғоқчилик шароитига бардошлилиги оширилмоқда.

Профилактика ва технологик интизом

Экинларни ўз вақтида парваришлаш, қатор ораларига ишлов бериш ва зараркунандаларга қарши профилактик тадбирлар белгиланган агротехник талаблар асосида амалга оширилади. Асосийси, “муаммони бартараф этишдан кўра, унинг олдини олиш…” тамойилига устуворлик берилади. Бу эса ҳосилни сақлаш ва маҳсулот сифатини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмларидан фойдаланиш иш жараёнларининг тезкорлиги ва аниқлигини таъминлаб, меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Инсон капитали ривожланиш омили

Корхонада мутахассислар малакасини ошириш, замонавий агротехнологияларни ўзлаштириш ва амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилади. Илмий билим ва амалий тажрибанинг уйғунлиги – ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини таъминлашда ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Хулоса

BMB AGRO корхонасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришини илмий асосда ташкил этиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда агротехник тадбирларни тизимли равишда амалга ошириш орқали барқарор ҳосилдорликка эришилмоқда. Мазкур ёндашув ҳудуднинг аграр салоҳиятини ошириш, ер унумдорлигини сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Барқарор қишлоқ хўжалиги – бу узоқни кўзлаган режа, масъулиятли муносабат ва инновацион фикрлаш натижасидир. BMB AGRO ана шу тамойиллар асосида изчил фаолият юритмоқда.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring