BMB Za'faron – sifat kafolati
Boshqa yangiliklar
24.03.2026 / Без рубрики

ПОЙТАХТИМИЗДА ИТАЛИЯ-МАРКАЗИЙ ОСИЁ-ОЗАРБАЙЖОН АГРОБИЗНЕС ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

12.03.2026 / Без рубрики

“КРАСНЫЙ МАЯК” КОМПАНИЯСИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН НАВБАТДАГИ МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

12.03.2026 / Без рубрики

ADVAGA ASIA КОМПАНИЯСИ БИЛАН САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

09.03.2026 / Без рубрики

ОЛМАОТА ШАҲРИДА ҚАТОР МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

06.03.2026 / Без рубрики

СУВ РЕСУРСЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

21.02.2026 / Без рубрики

BMB AGRO PLUSДА ИЛК БОР МУЗҚАЙМОҚНИ СУБЛИМАЦИЯ УСУЛИДА ҚУРИТИШ ЖАРАЁНЛАРИ БОШЛАНДИ

Холдинг таркибидаги BMB AGRO PLUS корхонасида амалга оширилаётган янги лойиҳалар озиқ-овқат саноатида муҳим янгилик сифатида эътироф этилмоқда.

Корхонада илгари турли хил мевалар шок усулида музлатилиб ёки сублимация усулида қуритиб, чуқур қайта ишланган, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётган эди.

Ушбу технология маҳсулот таркибидаги фойдали моддаларни, витамин ва табиий таъмни деярли тўлиқ сақлаб қолиши билан ажралиб туради. Шу билан бирга, маҳсулотнинг сақлаш муддати узаяди ва уни ташиш қулайлашади.

Эндиликда эса корхона Ўзбекистон учун мутлақо янги йўналиш – музқаймоқни сублимация усулида қуритиш жараёнларини илк бор йўлга қўйди. Мазкур технология доирасида барча жараёнлар, ҳарорат режими, намлик даражаси ва маҳсулот тузилиши ишлаб чиқариш талаблари асосида амалга оширилмоқда.

Сублимация усулида маҳсулот аввало чуқур музлатилиб, кейин вакуум муҳитида намлиги буғ ҳолатида ажратиб олинади. Натижада маҳсулот ўз шакли, ранги ва таъмини сақлаб қолади, аммо енгил ва қуруқ ҳолатга келади. Музқаймоқни бундай усулда қайта ишлаш эса алоҳида ёндашувни талаб қилади, чунки унинг таркибида сут маҳсулотлари, ёғ ва шакар миқдори юқори.

Ҳозирги босқичда маҳсулот тузилиши ва таъмини йўқотмаслик, сақлаш муддати, қадоқлаш ечимлари, экспорт стандартларига мослиги каби жиҳатлар атрофлича ўрганиляпти.

Бу каби маҳсулотлар дунё амалиётида АҚШ, Япония ва Европа давлатларида учрайди. BMB AGRO PLUSда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа натижасида маҳаллий бозорда янги турдаги маҳсулот пайдо бўлади, экспорт салоҳияти кенгаяди, озиқ-овқат саноатида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар улуши ортиши кутилмоқда. Мутахассислар фикрича, мазкур инновацион маҳсулот нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам рақобатбардош бўлиши мумкин.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Bizning xizmatlarimiz haqida ko'proq bilib oling

Kontaktingizni qoldiring