Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббусига кўра, ҳар пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгилангани – ёшлар сиёсати давлат даражасида устувор аҳамиятга эга эканини яна бир бор намоён этмоқда. Мазкур ташаббус доирасида Арнасой туманида ҳам амалий ишлар ташкил этилди.
Туман ҳокими Одил Мусанов бошчилигида ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида BMB AGRO корхонасида 70 нафардан ортиқ ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Шунингдек, “Чўлқувар” ва “Тинчлик” маҳаллалари ёшлари ҳам корхонага ташриф буюриб, бу ерда яратилган меҳнат шароитлари билан яқиндан танишдилар.
Учрашувда корхонадаги замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, янги иш ўринлари ва ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Аҳамиятлиси, мулоқот чоғида корхона ҳудудида “Ёшлар боғи” ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Ишлаш истагини билдирган ёшларнинг бир гуруҳи масъуллар томонидан оталиққа олинди.
Якунда BMB HOLDING тизимида ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш ва уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.