Жорий йилнинг 27 февраль – 1 март кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича халқаро Tashkent Grand Slam турнири бўлиб ўтмоқда.
Мазкур мусобақа Халқаро Дзюдо Федерацияси тақвим режасига киритилган бўлиб, унда 23 та давлатдан 246 нафардан ортиқ спортчи турли вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этади.
Ушбу йирик спорт тадбири нафақат юқори савиядаги рақобат, балки Ўзбекистоннинг жаҳон спорт майдонидаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ушбу мусобақада BMB HOLDING ҳомийлардан бири сифатида фаол иштирок этмоқда. Турнир доирасида меҳмонлар ва иштирокчилар учун BMB Za’faron бренди маҳсулотлари намойиш этилган махсус стенд ташкил этилди. Унда бренднинг юқори сифатли маҳсулотлари тақдим қилиниб, ташриф буюрувчилар учун яқиндан танишиш имконияти яратилган.
Холдинг мамлакатимизда спортни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва турли спорт йўналишларини ривожлантириш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.
BMB HOLDING келгусида ҳам турли спорт турларини қўллаб-қувватлаш, ёш истеъдодларни кашф этиш ва спорт тадбирларини кенг оммалаштириш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишда давом этади.