Жорий йилнинг 12 март куни BMB HOLDING Бош директори ўринбосари Хайрулла Набижонов ҳамда “Красный маяк” компанияси Бош директори Василий Финогеев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Даставвал В. Финогеев Жиззах вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида BMB HOLDING тизимидаги корхоналар фаолият йўналишлари билан яқиндан таништирилди. Хусусан, ушбу корхоналарнинг қайта ишлаш қувватлари, шунингдек, маҳсулотларни саралаш, қадоқлаш ва экспортга тайёрлаш жараёнлари меҳмонда катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, музокаралар давомида томонлар амалдаги офтейк шартлари асосида йўлга қўйилган ҳамкорликни янада ривожлантириш, экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тури ва ҳажмини кенгайтириш, шунингдек, етказиб бериш занжирини янада самарали ташкил этиш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтган учрашув якунида, томонлар офтейк форматида мавжуд ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришдилар.